Банк рискларини камайтириш жараёнида Марказий банк томонидан ўрнатилган иқтисодий нормативларнинг ўрни ва роли

Автор работы: Пользователь скрыл имя, 12 Октября 2013 в 21:34, реферат

Краткое описание

Президентимиз И.А.Каримов таъкидлаганларидек ҳар қандай иқтисодиёт, шу жумладан бозор иқтисодиёти ҳам маълум маънода давлат томонидан тартибга солиб турилиши лозим. Таниқли иқтисодчи, Нобел мукофоти лауреати Василий Леонтъев бозор иқтисодиёти қонуниятлари ҳақида сўз юритар экан, бутун иқтисодиётни кемага, бозор механизмини шамол кучига ва иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишни кемани исталган манзилга йўналтиришга имкон берадиган елканга қиёслаган эди.

Содержание

Кириш ………………………………………………………………………… 3
I-боб. Марказий банк томонидан банк рискларини тартибга солишнинг назарий асослари ва хориж тажрибаси
1.1 Банк рискларини Марказий банк томонидан тартибга солиш хусусидаги илмий назарий қарашлар ……………………………………….. 6
1.2 Банк рисклари турлари ва уларнинг тавсифи ………………………….. 22
1.3 Банк рискларини Марказий банк томонидан тартибга солишни такомиллаштириш бўйича хориж тажрибаси ва ундан Ўзбекистон банк амалиётида фойдаланиш имкониятлари …………………………………… 28
II-боб. Ўзбекистонда банк рискларини Марказий банк томонидан иқтисодий нормативлар орқали тартибга солиш амалиёти
2.1 Тижорат банклари ликвидлилик рискини тартибга солиш амалиёти …. 40
2.2 Тижорат банклари кредит рискини тартибга солиш амалиёти ………… 48
2.3 Тижорат банклари валюта рискини тартибга солиш амалиёти ………... 60
III-БОБ Банк рискларини Марказий банк томонидан иқтисодий нормативлар орқали тартибга солишни такомиллаштириш истиқболлари
3.1 Банк рискларини иқтисодий нормативлар орқали тартибга солиш амалиётидаги муаммолар …………………………………………………… 68
3.2 Банк рискларини иқтисодий нормативлар орқали тартибга солишни такомиллаштириш йўллари …………………………………………………. 76
Хулоса ………………………………………………………………………… 84
Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати …………………………………….. 87
Иловалар …………………………………………………………………….. 89

Прикрепленные файлы: 1 файл

Риск мустакил.doc

— 895.00 Кб (Скачать документ)

Қўйидаги жадвалдан  кўриниб турибдики, ОАТБ “Капиталбанк”  ушбу нормативга таҳлил қилинаётган  йиллар давомида тўлиқ риоя этиб келган:26

(минг сўмда)         9-жадвал

Йиллар

31.12.07й

31.12.08й

31.12.09й

31.12.10й

31.12.11й

Бир эмитент қимматли қоғозларига  қилинган инвестицияларнинг  максимал миқдори - Н8

 

0.000

 

0.000

 

0.000

 

0.000

 

0.000

 

Белгиланган норма

 

Мак 0.15

 

Мак 0.15

 

Мак 0.15

 

Мак 0.15

 

Мак 0.15


 

Мазкур нормативнинг бажарилиши тижорат банкларининг қимматли қоғозлар портфелини диверсификация қилиш даражасини тавсифлайди.

Республикамиз тижорат банкларига нисбатан қўлланилаётган навбатдаги иқтисодий норматив сотиш - сотиб олиш учун қимматли қоғозларга қилинган инвестицияларнинг максимал миқдори деб аталади. Мазкур нормативнинг максимал миқдори 0,25 қилиб белгиланган.

Қўйидаги жадвалдан  кўриниб турибдики, ОАТБ “Капиталбанк”  ушбу нормативга таҳлил қилинаётган  йиллар давомида тўлиқ риоя этиб келган:27

(минг сўмда)         10-жадвал

Йиллар

31.12.07й

31.12.08й

31.12.09й

31.12.10й

31.12.11й

Олди-сотди учун қимматли қоғозларга қилинган инвестиция ларнинг максимал умумий миқдори - Н9

 

 

0.222

 

 

0.123

 

 

0.131

 

 

0.127

 

 

0.190

 

Белгиланган норма

(кўрсаткич бирликда)

 

Мак 0.25

 

Мак 0.25

 

Мак 0.25

 

Мак 0.25

 

Мак 0.25


 

5-график (кўрсаткич фоизда)


 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон  Республикаси тижорат банкларининг қимматли қоғозлар билан боғлиқ операцияларини риск даражасига кўра икки йирик гуруҳга  ажратиш мумкин:

  • Давлатнинг қисқа муддатли облигацияларига қилинган инвестициялар. Бу операцияларнинг риск даражаси паст бўлиб, улар банкка қатъий белгиланган фоиз кўринишида барқарор даромад келтиради. Бунинг устига, банкларнинг ушбу қимматли қоғозлардан оладиган даромадлари солиққа тортилмайди.
  • Тижорат қимматли қоғозларига қилинган инвестициялар. Бу шаклдаги инвестицияларнинг риск даражаси юқори бўлиб, бунда қимматли қоғозлар-нинг бозор баҳосини ўзгариши ва эмитентларнинг тўловга қобиллиги кафолатланмаган.

Республикамиз банкларига нисбатан Марказий банк томонидан қўлланилаётган иқтисодий нормативлардан яна бири барча эмитентларнинг устав капитали ва қимматли қоғозларига қилинган инвестицияларнинг максимал миқдори ҳисобланади. Бу нормативнинг максимал миқдори 0,50 қилиб белгиланган.

Қўйидаги жадвалдан  кўриниб турибдики, ОАТБ “Капиталбанк” ушбу нормативга таҳлил қилинаётган йиллар давомида тўлиқ риоя этиб келган:28

(минг сўмда)         11-жадвал

Йиллар

31.12.07й

31.12.08й

31.12.09й

31.12.10й

31.12.11й

Барча эмитентларнинг устав капиталига ва бошқа қимматли қоғозларга қилинган инвестицияларнинг максимал умумий миқдори - Н10

 

0.050

 

0.019

 

0.038

 

0.015

 

0.074

 

Белгиланган норма

 

Мак 0.50

 

Мак 0.50

 

Мак 0.50

 

Мак 0.50

 

Мак 0.50


 

Тижорат банкларига нисбатан қўлланилаётган норматив бир мижозга ёки ўзаро боғлиқ шахсларга берилган кредитлар, таъминланган ссудалар ҳисобланади. Мазкур норматив биринчи даражали банк капиталига нисбатан белгиланган бўлиб, унинг максимал миқдори 0,15 қилиб ўрнатилган.

Қўйидаги жадвалдан  кўриниб турибдики, ОАТБ “Капиталбанк”  ушбу нормативга таҳлил қилинаётган  йиллар давомида тўлиқ риоя этиб келган:29

(минг сўмда)         12-жадвал

Йиллар

31.12.07й

31.12.08й

31.12.09й

31.12.10й

31.12.11й

Бир инсайдерга ёки ўзаро алоқадор шахслар гуруҳига берилган таъминланган кредит /лизинглар суммаси - Н11

 

0.050

 

0.019

 

0.038

 

0.015

 

0.074

Белгиланган норма

Мак 0.25

Мак 0.25

Мак 0.25

Мак 0.25

Мак 0.25


 

Ўзаро боғлиқ мижозлар деганда икки ва ундан ортиқ  мижозлар тушунилиб, уларнинг ўзаро  муносабати шу даражадаки, бирининг фаолиятида молиявий қийинчиликларни юзага  келиши қолган мижозларнинг ҳам молиявий аҳволини ёмонлашувига олиб келади.

Мамлакатимиз  тижорат банкларига нисбатан қўлланилаётган ўн учинчи норматив битта мижозга ёки ўзаро боғлиқ шахсларга берилган кредитлар, таъминланмаган ссудалар ҳисобланади. Мазкур норматив биринчи даражали банк капиталига нисбатан белгиланган бўлиб, унинг максимал миқдори 0,05 ни ташкил этади.

Қўйидаги жадвалдан  кўриниб турибдики, ОАТБ “Капиталбанк”  ушбу нормативга таҳлил қилинаётган  йиллар давомида тўлиқ риоя этиб келган:30

(минг сўмда)         13-жадвал

Йиллар

31.12.07й

31.12.08й

31.12.09й

31.12.10й

31.12.11й

Бир инсайдерга ёки ўзаро алоқадор шахслар гуруҳига берилган таъминланмаган кредит/лизинглар суммаси - Н12

 

<p class="dash041e_0431_044b_0447_


Информация о работе Банк рискларини камайтириш жараёнида Марказий банк томонидан ўрнатилган иқтисодий нормативларнинг ўрни ва роли