Банк рискларини камайтириш жараёнида Марказий банк томонидан ўрнатилган иқтисодий нормативларнинг ўрни ва роли

Автор работы: Пользователь скрыл имя, 12 Октября 2013 в 21:34, реферат

Краткое описание

Президентимиз И.А.Каримов таъкидлаганларидек ҳар қандай иқтисодиёт, шу жумладан бозор иқтисодиёти ҳам маълум маънода давлат томонидан тартибга солиб турилиши лозим. Таниқли иқтисодчи, Нобел мукофоти лауреати Василий Леонтъев бозор иқтисодиёти қонуниятлари ҳақида сўз юритар экан, бутун иқтисодиётни кемага, бозор механизмини шамол кучига ва иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишни кемани исталган манзилга йўналтиришга имкон берадиган елканга қиёслаган эди.

Содержание

Кириш ………………………………………………………………………… 3
I-боб. Марказий банк томонидан банк рискларини тартибга солишнинг назарий асослари ва хориж тажрибаси
1.1 Банк рискларини Марказий банк томонидан тартибга солиш хусусидаги илмий назарий қарашлар ……………………………………….. 6
1.2 Банк рисклари турлари ва уларнинг тавсифи ………………………….. 22
1.3 Банк рискларини Марказий банк томонидан тартибга солишни такомиллаштириш бўйича хориж тажрибаси ва ундан Ўзбекистон банк амалиётида фойдаланиш имкониятлари …………………………………… 28
II-боб. Ўзбекистонда банк рискларини Марказий банк томонидан иқтисодий нормативлар орқали тартибга солиш амалиёти
2.1 Тижорат банклари ликвидлилик рискини тартибга солиш амалиёти …. 40
2.2 Тижорат банклари кредит рискини тартибга солиш амалиёти ………… 48
2.3 Тижорат банклари валюта рискини тартибга солиш амалиёти ………... 60
III-БОБ Банк рискларини Марказий банк томонидан иқтисодий нормативлар орқали тартибга солишни такомиллаштириш истиқболлари
3.1 Банк рискларини иқтисодий нормативлар орқали тартибга солиш амалиётидаги муаммолар …………………………………………………… 68
3.2 Банк рискларини иқтисодий нормативлар орқали тартибга солишни такомиллаштириш йўллари …………………………………………………. 76
Хулоса ………………………………………………………………………… 84
Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати …………………………………….. 87
Иловалар …………………………………………………………………….. 89

Прикрепленные файлы: 1 файл

Риск мустакил.doc

— 895.00 Кб (Скачать документ)

Буюк Британияда банк назоратининг ташкил этилиши

Буюк Британияда яқин даврга қадар банклар фаолиятини назорат қилиш тўғрисида қонун мавжуд бўлмаган. Кредит муассасалари устидан амалга ошириб келинган назорат эса яширин ва норасмий характерга эга эди.

Буюк Британия банкларининг фаолияти давлат аралашуви ва қонуний  тартибга солинишдан озод эди. Банклар  фаолиятини тартибга солиш «Акционер  компаниялари тўғрисида»ги қонун доирасида  амалга оширилган.

Банклар фаолияти устидан кучли назоратнинг йўқлиги натижасида маблағларни концентрациялашуви оқибатида мамлакатда банкларнинг бирлашмалари ташкил топди. Бу ҳолат, банк операцияларининг асосий қисми «Катта тўртлик» банклари, яъни «Ллойдс», «Мидлэнд», «Барклайз» ва «Нейшнл Вестминистер» банклари ҳиссасига тўғри келди. Шунингдек, кредит ресурслари ҳам мазкур банклар қўлида тўпланиб, мамлакатда нақд пулсиз оборот тўлалигича ушбу банклар томонидан амалга оширила бошланди.

70-йилларнинг охирига  келиб Буюк Британияда кредит  институтлари устидан назорат  бирмунча кучайтирилди. 1979 йилдаги қонунга асосан тижорат банклари фаолияти учун мажбурий рухсатнома олиш жорий этилди ҳамда депозитларнинг умуммиллий жамғарма фонди ташкил этилди ва Буюк Британия Марказий банки - Англия банкига назорат органи мақоми берилди.

1987 йилдаги банк қонунига асосан тижорат банклари фаолиятини тартибга солиш қоидаси жорий этилди. Бундан ташқари, айнан шу қонун асосида аудиторлик текширувлари амал қила бошлади.

Банк раҳбарияти билан  суҳбат ўтказиш Буюк Британия назорат  тизимининг асосий хусусиятларидан бири ҳисобланади.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, 1982 йилга қадар Англия банкларида инспекцион текширувларни  ўтказиш амалиёти мавжуд бўлмаган. Ҳозирги пайтда жойларга чиқиб инспекцион текшириш ташкил этилган бўлиб, бу мақсадда Англия банкининг ходими бўлмаган 3 та банк хизматчиси ва 5 нафар бухгалтерлар хизматидан фойдаланилади.

Бундан ташқари, Англия банки таркибида 11 нафар бухгалтердан иборат маҳсус кузатув бўлими ташкил этилган бўлиб, мазкур бўлим томонидан маслаҳатлар бериш ва зарурий ҳолларда ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари билан биргаликда айрим шубҳали банкларда кузатувлар олиб бориш каби вазифалар амалга оширилади.       

Германияда  банк назоратининг ташкил этилиши

Германияда эса банклар  устидан назоратнинг ҳуқуқий  асоси, «Германия Федератив Республикаси банклари тўғрисида»ги ва «Немис Федератив банки тўғрисида»ги  қонунлар ҳисобланади. Мазкур мамлакатда кредит институтлари устидан назорат маҳсус органлар, яъни банклар устидан назорат бўйича Федерал назорат бошқармаси ҳамда Немис Федерал банки (Бундесбанк) томонидан амалга оширилади.

Банклар устидан назоратни амалга оширувчи Федерал бошқарма Бундесбанк билан келишилган ҳолда кредит институтлари фаолияти учун мажбурий иқтисодий меъёрлар ўрнатиб боради. Ушбу ўрнатилган иқтисодий меъёрларга қўйидагилар киради:

  • тижорат банкларининг рискка эга бўлган активлари миқдори акционерлик капиталининг 18 баробаридан кўп бўлмаслиги лозим;
  • ҳар операция кунининг чет эл валютаси бўйича ёпилмаган қисми акциядорлик капиталининг 30 фоизидан ошмаслиги лозим;
  • бир қарз олувчига берилган «Катта» кредитлар (банк сармоясининг 15% дан юқориси) тўғрисида зудлик билан Бундесбанкга хабар бериш керак;
  • мазкур кредитларнинг умумий суммаси банк сармоясининг 8 баробаридан ошмаслиги лозим.

Юқорида келтирилган  меъёрларга амал қилмаган банкларга нисбатан Бундесбанк томонидан уларнинг фаолиятини тўхтатиш, ҳаттоки вақтинча ёпишгача бўлган чоралар қўлланилади.

Германияда банклар  фаолиятини тартибга солиш Буюк Британия назорат системасидан фарқ қилади. Бунда асосий эътибор ташқи мустақил аудиторлик текширувларига қаратилади. Қонунга асосан, Германия банклари ўзининг ишончли активларини етарли даражада сақлаб турмоқлари лозим. Бу активлар банкнинг ишонч-лилигини ва операциялари самарадорлигини таъминлайди. 1977 йилдан бошлаб мамлакатда «Депозитларни ҳимоя қилиш фонди» фаолият кўрсата бошлади. Мазкур фондга аъзо бўлиш мажбурий эмас, чунки фонд давлат тасарруфида ташкил этилмаган. Лекин, Германия банкларининг Федерал ассоциациясига аъзо бўлган банклар мазкур фонднинг аъзоси бўлишлари шартдир.

Италияда банк назоратининг ташкил этилиши

Банк ва молия назорати кредитлар ва омонатлар бўйича вазир-ликлараро қўмита, Италия банки ва молия компаниялари ҳамда фонд биржаси устидан назорат олиб борувчи миллий Комиссия томонидан амалга оширилади. Ушбу органларнинг биринчиси Молия вазири томонидан бошқарилади. У кредит сиёсати ва омонатларни ҳимоялаш бўйича умумий назорат учун жавоб беради. Италия Марказий Банки қўмита резолюцияси бўйича назорат борасидаги қарорлар ва таклифлар лойиҳасини тайёрлайди, унинг қоидаларини ўрнатади ва бевосита ҳужжат шаклида, шунингдек, масофавий шаклда назорат олиб боради. Молия компаниялари ва фонд бир-жалари назорати бўйича Комиссия  кредит-молия ташкилотларини қимматли қоғозлар бозоридаги фаолиятини назорат қилади.

Италиядаги назорат фаолиятининг асосий тамойиллари 1993 йил қабул қилинган “Банклар тўғрисида”ги қонунда белгилаб берилган. Унда банк ва молия назорати органлари мақоми, назоратни амалга ошириш ва банк қийин аҳволга тушиб қолган ҳолатда уни тўғридан-тўғри бошқариш тартиблари кўрсатилган. 

Францияда банк назоратининг ташкил этилиши

Францияда банк фаолияти устидан назорат Франция банкидан мустақил ҳолда фаолият олиб борувчи, бироқ унга узвий боғланган давлат бошқарув органлари – банк комиссиясига юклатилган. Комиссияни Франция банки бошқарувчиси бошқаради.  Банклар тўғрисидаги қонунга мувофиқ комиссия ишчи органи ходимлари, яъни бош секретариат аъзолари фақат Марказий банк хизматчилари бўлиши мумкин. Банк комиссияси мажбуриятларига кредит ташкилотлари фаолияти шартларини ўрганиш уларнинг молиявий ҳолатини назорат қилиш, шунингдек, банк ходимлари профессионал этикасини текшириш киради. Комиссия нафақат Франциядаги, балки чет элдаги барча кредит ташкилотлари филиаллари операцияларининг қонунийлигини назорат қилади.   

Банк фаолиятини башқаришнинг Америка тизими

Америка Қўшма Штатларида тижорат банклари фаолиятини бошқариш ва назорат қилишнинг «CAMELS» тизими ривожланган «CAMEL» сўзи, бир неча сўзларнинг бош ҳарфларидан тузилган бўлиб, банклар фаолиятини бошқариш ва назорат қилиш моҳиятини ўз ичига олади. Бу  тизим 1979 йил амалда қўллай бошланган бўлиб, АҚШ даги 3 та назорат органи: Федерал захира тизими, Депозитларни суғурталаш Федерал корпарация ва валюта назорат қўлланилади. Бу сўздаги бош ҳарф «С» - капиталнинг адекватлиги маъносини англатиб, тижорат банклари капиталларининг ҳуқуқий ҳужжатларда кўрсатилган меъёрларга жавоб беришлигини билдиради. «А» ҳарфи-активлар сифатини англатиб, тижорат банклари активларининг жойлаштирилганлиги ва сифатлилиги назорати белгисидир. Маълумки, банк активлари даромад келтирувчи ва даромад келтирмайдиган активларга ҳамда хатар даражаси бўйича ҳам гуруҳланади. Шунинг учун ҳам банк активлари тўғри жойлаштирилиши ва сифати доимо назорат қилиниши лозим. «М»-ҳарфи менежмент сифатини билдиради.

Тижорат банклари фаолияти кўрсаткичлари бошқарувининг (менежментнинг) сифатига боғлик. Туғри ва ўз вақтида қабул қилинган бошқарув қарорлари-муваффакият гаровидир. «Е»-ҳарфи операциялар сифати ва даромадлилик даражасини билдиради. «L»-ҳарфи-ликвидлик даражасини билдиради. Тижорат банклари банкрот бўлмасликлари учун, ликвидлик даражасини мунтазам равишда таҳлил қилиб туришлари лозим.

«S» ҳарфи-бозор хатарлигига сезгирлик мезонини билдириб, бозор муносабатлари шароитида айрим пайтларда учраб турадиган «буҳрон»ларга банкларнинг сезгирлигини баҳолайди. Умуман олганда бу рейтинг тизими, тижорат банклари фаолият натижаларини, мавжуд активлардан фойдаланиш самарадорлигини баҳолашда муҳим бўлган умумий кўрсаткичларни ўз ичига олади. «CAMELS» да ҳар бир элементини ташкил этувчи компонентлар кўрсткичлари алоҳида (масалан «C»)-капиталнинг адекватлиги) ва умумий –якуний рейтинг баҳо аниқланади. Ҳар бир элемент ва умумий-якуний рейтинг 5 баллик шкала асосида баҳоланади. 1-балл рейтинг энг юқори баҳоли кўрсаткич ҳисобланади ва бозорда тижорат банкининг барқарорлигидан далолат беради. 5 балл эса энг паст баҳо бўлиб, тижорат банкининг аҳволи ёмонлигидан, банк активларини нотўғри жойлаштириб, самарасиз фойдаланаётганидан, ликвидлик даражаси паст эканлигидан, демак, мунтазам равишда фаолиятини тақлил килиб, назоратни кучайтириш лозимлигини билдиради.

Банк фаолиятини бошқариш ва назорат қилишнинг Япония тизими

Япониядаги барча фаолият юритувчи субъектларида бизнес мустақиллиги ҳамда яхши иқтисодий кўрсаткичларга муносиб рағбатлантириш муҳим ўрин эгаллайди. Японияда карпорациялар кўп бўлиб, уларни бошқаришда, бўлинмалар (филиаллар) фойда кўриш марказлари усули қўлланади.

Фойда кўриш марказлари фаолияти самарадорлиги бошқарув ҳисоби асосий муаммоси - банкни сақлаб туриш билан боғлик умумий ҳаражатларнинг ушбу тузилмавий бирликларга тўғри тақсимлашдир. Японияда ҳозирги замон ЭҲМ имкониятларидан тўлиқ фойдаланган ҳолда, Z деб алалувчи бошқарув назарияси кўп қўлланилади.

Z – назариясининг асосий тамойиллари қўйидагилар:

  • менежерлар ва ходимлар ўртасида ишончли муносабат;
  • умумий аҳлоқий ақидаларга чуқур ишончлилик;
  • тўла бандлик сиёсати («умрбод ёлланиш»);
  • меҳнатга шахсий манфаатдорлик;
  • қарор қабул қилишда ходимнинг шахсан иштирок этиши;
  • асосланган назорат;
  • ходимга нисбатан ҳолисано ёндашув: шахси бутунликнинг олий шакли сифатида, ходимларнинг барча эҳтиёжларини қондириш масаласи.

Ўзбекистонда ҳам тижорат  банклари фаолияти таҳлил қилинади. Бу борада Ўзбекистон Банклар Ассоциацияси ҳузуридаги «Ахбор-рейтинг» банклараро рейтинг компанияси сезиларли ишларни олиб бормокда. Компания бир неча йиллардан бери мамлакатимиз тижорат банклари фаолиятига ҳолисано рейтинг баҳоларини бериб келмокда. 2005 йил 27 декабр Токиода бўлиб утган Осиё кредит рейтинг агентликлари ассоциациясининг (Association of Credit Rotting-Aq1encies in Asia) йиллик мажлисида Ўзбекистон Банклар Асоциацияси ҳузуридаги, «Ахбор-рейтинг» банклараро рейтинг компанияси ушбу халкаро ташкилот аъзолигига қабул қилинди. Бу «Ахбор-рейтинг» компаниясига ишонч белгиси бўлиб, бу компаниянинг тижорат банклари фаолиятига рейтинг баҳо беришда ахборот ва тажриба алмашиш имкониятларини яратади, халкаро талабларни тадбиқ этиб, рейтинг баҳолаш тизимини такомиллаштиришга олиб келади16

Ҳаракатдаги банк назоратига тегишли меъёрий ҳужжатлар Жаҳон банкининг Ўзбекистон Республикаси банк тизимини ислоҳ қилиш лойиҳаси бўйича ишлаган чет эллик маслаҳатчилар кўмагида яратилган бўлиб, халқаро андозаларга мослаштирилгандир.

Лимит ўрнатишнинг асосий сабаби ваколатли банкларнинг валютавий рискларини камайтиришдир. Чунки ваколатли банклар барча активларини чет эл валюталарига қўйса ва бу валюталарнинг курси жаҳон валюта бозорида тушиб кетса, банк активлари камайиши ва ҳатто банк банкрот бўлиши мумкин (бу ўз навбатида мамлакат иқтисодиётининг секин-асталик билан инқирозга юз тутишига олиб келади). Шунинг олдини олиш мақсадида бу лимит барча ваколатли банклар учун жорий қилинган.

Валюта позициясига  лимит ҳар бир давлатда, унинг иқтисодиётининг ҳолати ва мамлакатнинг молиявий тизимининг ўзига хослигидан келиб чиқиб ўрнатилиши маълум. Қўйида келтирилган маълумотлар бунга ёркин далил бўлади.

Дунёнинг айрим давлатларида очиқ валюта позицияси қўйидагича миқдорда белгиланган17:

Австрия: (1997 йил 31 декабрь ҳолатига) бир валюта тури бўйича кун давомида 30 фоиз ва умумий валюта позицияси бўйича 50 фоиз қилиб белгиланган.

Хитой: (1998 йил 31 январь ҳолатига) кун давомида молия институтлари хорижий валютани олди-сотди қилишларида капиталга нисбатан 20 фоиз ҳажмдан оширмасликлари лозим. Шу билан бирга куннинг охирида, яъни валюта позицияларини сўндиришда капиталга нисбатан 1 фоиз миқдорда очиқ лимит caқлашига рухсат этилган.

Буюк Британия: (1997 йил 31 декабрь ҳолатига) бу ерда очиқ валюта позициясига қатьий лимит ўрнатилмаган. Лекин фақат фоизсиз депозитларнинг 0,35 фоизи Англия банкида сақланиши кузда тутилган.

Австралия: (1998  йил 31  март ҳолатига)   1998 йил 27 мартдан очиқ валюта позицияларига лимитни ўрнатиш ташқи валюта бозорида иштирок этувчи дилерларга ваколат берилган.

Швеция: (1997 йил 31 декабрь ҳолатига) бир валюта тури бўйича кун давомида 15 фоиз ва умумий валюта позицияси бўйича 30 фоиз қилиб белгиланган.

Ветьнам: (1997 йил 31 декабрь ҳолатига) капиталга нисбатан умумий валюта позицияси бўйича 15 фоиз лимит белгиланган.

Литва: (1997 йил 31 декабрь ҳолатига) бир валюта тури бўйича очиқ валюта позицияси банкнинг капиталига нисбатан 20 фоиз ва умумий валюта позицияси бўйича 30 фоиздан ошмаслиги белгиланган.

Европанинг  баъзи давлатларида: (1997 йил 31 декабрь ҳолатига) очиқ валюта позициялари Европа Ҳамжамиятининг директивалари билан тартибга солинади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

II-БОБ Ўзбекистонда банк рискларини Марказий банк томонидан иқтисодий нормативлар орқали тартибга солиш амалиёти

2.1 Тижорат  банклари ликвидлилик рискини  тартибга солиш

 

Ўзбекистон  Республикасида давлат мустақиллигининг дастлабки даврларидан бошлабоқ тижорат банкларининг капитал базасини мустаҳкамлашга катта эътибор берилди.

Тижорат банклари фаолиятига нисбатан республика Марказий банки томонидан ўрнатилган дастлабки, асосий иқтисодий нормативлардан бири банк капиталининг минимал миқдори кўрсаткичидир. 2011 йил 1 январдан бошлаб банк капитали минимал миқдори қўйидагича қилиб белгиланди:

      • тижорат банклари учун 10 млн ЕВРО миқдори эквивалентида;
      • хусусий банклар учун 5 млн ЕВРО миқдори эквивалентида.

Информация о работе Банк рискларини камайтириш жараёнида Марказий банк томонидан ўрнатилган иқтисодий нормативларнинг ўрни ва роли