Автор работы: Пользователь скрыл имя, 12 Октября 2013 в 21:34, реферат
Президентимиз И.А.Каримов таъкидлаганларидек ҳар қандай иқтисодиёт, шу жумладан бозор иқтисодиёти ҳам маълум маънода давлат томонидан тартибга солиб турилиши лозим. Таниқли иқтисодчи, Нобел мукофоти лауреати Василий Леонтъев бозор иқтисодиёти қонуниятлари ҳақида сўз юритар экан, бутун иқтисодиётни кемага, бозор механизмини шамол кучига ва иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишни кемани исталган манзилга йўналтиришга имкон берадиган елканга қиёслаган эди.
Кириш ………………………………………………………………………… 3
I-боб. Марказий банк томонидан банк рискларини тартибга солишнинг назарий асослари ва хориж тажрибаси
1.1 Банк рискларини Марказий банк томонидан тартибга солиш хусусидаги илмий назарий қарашлар ……………………………………….. 6
1.2 Банк рисклари турлари ва уларнинг тавсифи ………………………….. 22
1.3 Банк рискларини Марказий банк томонидан тартибга солишни такомиллаштириш бўйича хориж тажрибаси ва ундан Ўзбекистон банк амалиётида фойдаланиш имкониятлари …………………………………… 28
II-боб. Ўзбекистонда банк рискларини Марказий банк томонидан иқтисодий нормативлар орқали тартибга солиш амалиёти
2.1 Тижорат банклари ликвидлилик рискини тартибга солиш амалиёти …. 40
2.2 Тижорат банклари кредит рискини тартибга солиш амалиёти ………… 48
2.3 Тижорат банклари валюта рискини тартибга солиш амалиёти ………... 60
III-БОБ Банк рискларини Марказий банк томонидан иқтисодий нормативлар орқали тартибга солишни такомиллаштириш истиқболлари
3.1 Банк рискларини иқтисодий нормативлар орқали тартибга солиш амалиётидаги муаммолар …………………………………………………… 68
3.2 Банк рискларини иқтисодий нормативлар орқали тартибга солишни такомиллаштириш йўллари …………………………………………………. 76
Хулоса ………………………………………………………………………… 84
Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати …………………………………….. 87
Иловалар …………………………………………………………………….. 89
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЬЛИМ ВАЗИРЛИГИ
САМАРҚАНД ИҚТИСОДИЁТ ВА СЕРВИС ИНСТИТУТИ
МАГИСТРАТУРА БЎЛИМИ
Мутахассислик: 5А 340705 “Банк ва кредит рисклари”
ТОҒАЕВ САЛИМ СОБИРОВИЧ
«Банк рискларини камайтириш жараёнида Марказий банк томонидан ўрнатилган иқтисодий нормативларнинг ўрни ва роли» мавзусидаги (Марказий банк Самарқанд вилояти бош бошқармаси ва ОАТБ «Капиталбанк» Самарқанд филиали ҳамда бошқа тижорат банклари мисолида)
Иқтисод магистри даражасини олиш учун
Иш кўриб чиқилди ва ҳимояга қўйилди Илмий раҳбар
СамИСИ “Банк ва жамғарма ишлари” Банк-Молия Академияси “Банк иши”
кафедраси мудири кафедраси мудири
______ доц. З.Д.Ниёзов _______ и.ф. д. проф. Т.И. Бобоқулов
«____» _________2012 йил Илмий ва амалий маслахатчи
ОАТБ “Капиталбанк” Самарқанд филиали бошқарувчиси _____ М.Б. Тилавов
Магистратура бўлими бошлиғи ____________ доц. Ж.Р.Каримов
С А М А Р Қ А Н Д – 2012й
Мундарижа
Кириш ………………………………………………………………………… 3
I-боб. Марказий банк томонидан банк рискларини тартибга солишнинг назарий асослари ва хориж тажрибаси
II-боб. Ўзбекистонда банк рискларини Марказий банк томонидан иқтисодий нормативлар орқали тартибга солиш амалиёти
2.1 Тижорат банклари ликвидлилик рискини тартибга солиш амалиёти …. 40
2.2 Тижорат банклари кредит рискини тартибга солиш амалиёти ………… 48
2.3 Тижорат банклари валюта рискини тартибга солиш амалиёти ………... 60
III-БОБ Банк рискларини Марказий банк томонидан иқтисодий нормативлар орқали тартибга солишни такомиллаштириш истиқболлари
3.1 Банк рискларини иқтисодий нормативлар орқали тартибга солиш амалиётидаги муаммолар …………………………………………………… 68
3.2 Банк рискларини иқтисодий нормативлар орқали тартибга солишни такомиллаштириш йўллари …………………………………………………. 76
Хулоса ………………………………………………………………………… 84
Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати …………………………………….. 87
Иловалар …………………………………………………………………….. 89
Кириш
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси банк тизими қатъий халқаро талабларга жавоб берадиган энг барқарор тизимлардан бири бўлиб, айни пайтда у белгиланган қатор нормативлар бўйича мустаҳкам позицияларга эга ҳисобланади. Бугунги шароитда эса бундай ижобий ўзгариш иқтисодиётимизнинг истиқболдаги тараққиёти учун ғоят муҳим аҳамият касб этади. Шунингдек, узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган, мамлакатимизнинг салоҳияти, қудрати ва иқтисодиётимизнинг рақобатдошлигини оширишда ҳал қилувчи аҳамият касб этадиган муҳим устувор йўналиш - бу асосий етакчи соҳаларни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш, транспорт ва инфратузилма коммуникацияларини ривожлантиришга қаратилган стратегик аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун фаол инвестиция сиёсатини олиб бориш ҳамда банк тизимининг ликвидлилигини таъминлашдан иборатдир. 1
Президентимиз И.А.Каримов таъкидлаганларидек ҳар қандай иқтисодиёт, шу жумладан бозор иқтисодиёти ҳам маълум маънода давлат томонидан тартибга солиб турилиши лозим. Таниқли иқтисодчи, Нобел мукофоти лауреати Василий Леонтъев бозор иқтисодиёти қонуниятлари ҳақида сўз юритар экан, бутун иқтисодиётни кемага, бозор механизмини шамол кучига ва иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишни кемани исталган манзилга йўналтиришга имкон берадиган елканга қиёслаган эди. Демак, бозор механизми каби кучли шамол довулга айланиб, кемани ҳалокатга олиб келмаслиги учун давлат унинг ҳаракатини керакли йўналишга буриб бошқариши лозим бўлади.2
Банклар ҳар қандай жамиятда иқтисодиётнинг барқарор ишлашини таъминловчи механизмнинг асосий бўғинларидан бирини ташкил этиб, уни, агар таъбир жоиз бўлса, иқтисодиётнинг қон томирларига қиёслаш мумкин. Ушбу томирдаги қон, яъни пул маблағларининг ҳаракатини бир маромда тутиб туриш, уни қисқа муддатга бўлса ҳам тўхтаб туришига йўл қўймаслик, ундаги босимни, яъни пулнинг қадрини ҳам бир маромда сақлаб туриш вазифаси унинг «юраги» бўлган Марказий банк зиммасидадир.
Мамлакатимиз мустақиллигининг дастлабки қадамларидан бошлаб Марказий банк олдида ўта мураккаб вазифа – бозор иқтисодиёти шароитида тўлақонли амал қила оладиган банк тизимини шакллантириш, ушбу тизимнинг таркибий қисми бўлган тижорат банклари фаолиятини тартибга соладиган қонунчилик ҳужжатларини яратиш вазифаси турар эди.
Республикамизда оқилона ва таъсирчан банк назоратини амалга оширилиши бир тарафдан, банкларнинг ўз фаолиятларини тўғри ташкил этишларига ижобий таъсир кўрсатаётган бўлса, иккинчи тарафдан молия бозорида эркин рақобат муҳитининг вужудга келишига хизмат қилмоқда ва шу билан бирга, мамлакатимиз банкларининг халқаро даражада муносиб ўрин эгаллашларига замин ҳозирлаб бермоқда.
Марказий банкнинг банк назорати бўйича меъёрий ҳужжатларида банклар фаолиятига нисбатан иқтисодий нормативларни ўрнатишдан асосий мақсад:
Шу мақсадда, Ўзбекистон Республикасининг “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонуннинг 25-моддасида ҳам тижорат банклари Марказий банк томонидан ўрнатилган иқтисодий нормативларга риоя этишлари шартлиги, яъни ўз капитали ва ликвид маблағлари миқдорини талаб даражасида ташқил қилиши, активлар сифатини таснифлаш орқали шубҳали ҳамда ҳаракатсиз активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларга қарши захираларни шакллантириши, шунингдек, таваккалчилик даражасини тўғри бошқариш мақсадида активларни диверсификация қилиши лозимлиги қонун билан мустаҳкамланиб қўйилди.
Ҳозирги шиддат билан ривожланиб бораётган бозор иқтисодиёти шароитида тижорат банклари фаолиятини тартибга солиш жуда муҳим аҳамият касб этиб бормоқда.
Маълумки, муҳтарам Юртбошимиз томонидан ишлаб чиқилган иқтисодиётни ислоҳ қилиш ва янгилашга доир беш тамойилга асосланган, мамлакатимиз мустақилликка эришгандан сўнг амалга ошириб келинаётган иқтисодий ривожланишнинг “ўзбек модели”, шунингдек, чуқур ва пухта ўйланган иқтисодий сиёсат макроиқтисодий барқарорлик, банк-молия соҳасининг барқарор фаолият юритиши ва валюта захиралари кўпайишини таъминлаган ҳолда, Ўзбекистон иқтисодиётини спекулятив капитал, жаҳон молия ва фонд бозорларидаги бошқариб бўлмайдиган стихия таъсиридан ҳимоялаш учун ишончли тўсиқ ва мустаҳкам захира бўлиб хизмат қилмоқда4.
I-БОБ Марказий банк томонидан банк рискларини тартибга солишнинг назарий асослари ва хориж тажрибаси
Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиёт соҳасидаги пировард мақсади барқарор иқтисодий ўсишни, юқори бандликни, барқарор ички баҳоларнинг мавжудлигини таъминлаш ҳисобланади. Ушбу мақсадга иқтисодий сиёсатни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш жараёнида эришилади. Пул-кредит сиёсати, бюджет сиёсати, нарх-наво сиёсати, иш ҳақи ва бандлик сиёсати иқтисодий сиёсатнинг муҳим таркибий қисмлари ҳисобланади.
Мазкур пул-кредит сиёсати барча давлатларда Марказий банк томонидан амалга оширилади. Айрим давлатларда у Миллий банк деб ҳам юритилади.
Банк фаолияти барча мамлакатларда қатъий равишда тартибга солинади ва назорат қилинади. Зеро, банклар мамлакатдаги капитални сафарбар қилиш ва кредитлар тақдим этиш билан мамлакат молия тизимида фаол иштирок этади. Ва албатта, назоратнинг асосий мақсади аҳолини қолаверса, мамлакат манфаатларини ҳимоя қилишдир.
Банк назоратини амалга оширишнинг бир қатор сабаблари манфаатлар нуқтаи-назаридан келиб чиқади ва улар қўйидагилардан иборат бўлиши мумкин:
Биринчидан, банклар мамлакат аҳолисининг жамғармасини асосий сақловчиси ҳисобланади. Банклар фаолиятини назорат қилиш мамлакат аҳолисини моддий зарар кўришдан сақлаш учун ташкил этилади. Чунки банкларнинг асосий мақсади даромад олишга қаратилган бўлиб, банк даромадлилиги унинг ликвидлиги билан тескари мутаносибликда бўлган ҳолда риск билан тўғри мутаносибликдадир. Бу эса баъзи ҳолларда банкларнинг инвестицион ва кредит портфелининг ёмонлашувига олиб келиши мумкин.
Иккинчидан, банк кредиторлари манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида банклар фаолиятини назорат қилиш, тартибга солиш амалиётлари қўлланилади. Хўжалик юритувчи субеъктлар ва индивидуал шахслар ўз фаолиятларини ривожлантириш, турмуш фаравонликларини ошириш учун тижорат банкларининг турли хил кредитларидан фойдаланишади. Ушбу кредитлар кенг омма учун йўналтирилишини ҳамда банк хизматларининг нархини ошиб кетмаслигини таъминлаш мақсадида ҳукумат, банк назоратининг билвосита воситаси бўлган банклар ўртасидаги кучли рақобатни таъминлаб эришади.
Учинчидан, ҳукумат ўз иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш учун самарали банк назоратини ташкил қилишга ҳаракат қилади. Банклар ҳукуматнинг фискал агенти бўлиш билан бирга уларнинг ўзлари ҳам мамлакат бюджетига солиқ тўловларини амалга оширишлари билан ҳукумат томонидан уларнинг юқори даромадлилиги қўллаб-қувватланади ва шу билан бирга, юқори даромадлилик паст даражадаги ликвидлиликни келтириб чиқариб, ўз навбатида юқори риск туфайли мамлакатда тизимли рискни келтириб чиқаради.
Тўртинчидан, банк акциядорлари ва ишчи-ходимлар манфаатларини ҳимоя қилиш учун ҳам банк назорати ташкил этилади.
Тўғри, банк фаолиятини тартибга солишда ҳаддан ташқари назорат қилиш ва рақобатнинг ривожланишига халақит берадиган омилга айланадиган чегарани белгилаш осон эмас. Шунинг учун, жаҳонда умумий қабул қилинган тамойиллар ва қоидалар ҳар бир мамлакатда аниқ вазият таҳлилини ҳисобга олган ҳолда қўлланилади.
Шу ўринда ривожланган давлатларда, хусусан Европа Иттифоқи давлатларида, АҚШ, Канада, Япония каби давлатларда банк назоратининг зарурлиги 1975 йилга келиб ўз аксини топди, яъни ривожланган давлатлар банк назоратини фақат молиявий секторда эмас, балки, умуман иқтисодиётда асосий роль ўйнашини тан олдилар. Натижада банк назорати бўйича халқаро ташкилот “Базель қўмитаси” вужудга келди. Банкларнинг тизимли рискни келтириб чиқариши, бир-бири билан иқтисодий алоқада бўлган давлатларни ҳам иқтисодий инқироз ёқасига олиб келиши мумкин. Бу ҳудди Лоренснинг “Капалак эффекти” назариясига ўхшайди. Унга кўра, Бразилияда қанот қоққан капалаклар Техасда торнадо бўлишига олиб келади. Бундай инқирозлар эҳтимолининг ортиши мамлакатлар ўртасида минтақавий банк назоратини тузиш зарурлигини келтириб чиқарди.
Ҳозирги кунда банк назорати тизимини қуйидаги турларга бўлиш мумкин. (1-чизмага қаранг)
1-чизма
Чизмадан кўринадики, тижорат банклари фаолиятини назорат қилиш Марказий банкда ташкил қилинган уч департамент томонидан олиб борилади. Тижорат банкларига лицензия бериш ва уларнинг фаолиятини тартибга солиш департаменти масофадан туриб, дистанцион назоратни амалга оширса, тижорат банкларини назорат қилиш департаменти банклар фаолиятини жойида текшириш билан шуғулланади. Тижорат банклари устав фондини ташкил этишни назорат этиш департаменти эса тижорат банклари устав фондини ташкил этишда банк капитали адекватлигини назорат қилади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 1999 йилдан бошлаб ва ҳозирги пайтда ҳам тижорат банклари учун қўйидаги иқтисодий нормативлар белгиланди:
коэффициенти (Н2);