Автор работы: Пользователь скрыл имя, 12 Октября 2013 в 21:34, реферат
Президентимиз И.А.Каримов таъкидлаганларидек ҳар қандай иқтисодиёт, шу жумладан бозор иқтисодиёти ҳам маълум маънода давлат томонидан тартибга солиб турилиши лозим. Таниқли иқтисодчи, Нобел мукофоти лауреати Василий Леонтъев бозор иқтисодиёти қонуниятлари ҳақида сўз юритар экан, бутун иқтисодиётни кемага, бозор механизмини шамол кучига ва иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишни кемани исталган манзилга йўналтиришга имкон берадиган елканга қиёслаган эди.
Кириш ………………………………………………………………………… 3
I-боб. Марказий банк томонидан банк рискларини тартибга солишнинг назарий асослари ва хориж тажрибаси
1.1 Банк рискларини Марказий банк томонидан тартибга солиш хусусидаги илмий назарий қарашлар ……………………………………….. 6
1.2 Банк рисклари турлари ва уларнинг тавсифи ………………………….. 22
1.3 Банк рискларини Марказий банк томонидан тартибга солишни такомиллаштириш бўйича хориж тажрибаси ва ундан Ўзбекистон банк амалиётида фойдаланиш имкониятлари …………………………………… 28
II-боб. Ўзбекистонда банк рискларини Марказий банк томонидан иқтисодий нормативлар орқали тартибга солиш амалиёти
2.1 Тижорат банклари ликвидлилик рискини тартибга солиш амалиёти …. 40
2.2 Тижорат банклари кредит рискини тартибга солиш амалиёти ………… 48
2.3 Тижорат банклари валюта рискини тартибга солиш амалиёти ………... 60
III-БОБ Банк рискларини Марказий банк томонидан иқтисодий нормативлар орқали тартибга солишни такомиллаштириш истиқболлари
3.1 Банк рискларини иқтисодий нормативлар орқали тартибга солиш амалиётидаги муаммолар …………………………………………………… 68
3.2 Банк рискларини иқтисодий нормативлар орқали тартибга солишни такомиллаштириш йўллари …………………………………………………. 76
Хулоса ………………………………………………………………………… 84
Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати …………………………………….. 87
Иловалар …………………………………………………………………….. 89
Бугунги кунда рискларни олдини олиш ва камайтириш ғояси банк назариясида ҳам, амалиётида ҳам талаб қилинадиган тушунчага айланмоқда.
Банк фаолиятини бошқаришга тегишли бўлган ҳеч бир рискни тартибга солиш тушунчасиз нашр этилмайди. Бу эса тасодифий ҳодиса эмас. Банк фаолияти иқтисодий фаолият категориясига кириб, бу ерда табиийки, субъектлар ўртасидаги ўзаро муносабатларда риск албатта иштирок этади. Шу билан бирга риск фақатгина банк фаолиятига тегишли деган маънони англатмайди. Ноқулай вазиятлар турли хилдаги иқтисодий операцияларни амалга оширишда тузилиши мумкин. Мазкур ноқулай ҳодисалар иқтисодий муносабатларнинг ўзида, жумладан банк ишида ҳам мажбурий кўрсаткич (атрибут) бўлиб ҳисобланмайди. Банк риски бу фақатгина банкка хос бўлган хусусият, балки салбий натижага олиб келувчи фаолиятлар яъни воқеаларни салбий оқибатларидан қочиб кета олмасликдир.
Риск-бу иқтисодий субъектдан салбий оқибатларни бартараф етиш учун каттагина маҳорат уддабуронлик ва чуқур билимни талаб етувчи ноаниқлик шароитида мувафақиятга қаратилган (мўлжалланган) ҳаракатдир.
Банк фаолиятини кенгайтирилган доираси (сфераси) ва банк маҳсулотлари ҳамда хизматларининг турли хиллиги шароитида уларни классификациялаш зарур. Маълум критерия (меъзон)ларга боғлиқ равишда уни қуйидаги тарзда ифодалаш мумкин. (5-чизмага қаранг)
5-чизма
Классификация меъзони |
Банк рискларининг турлари |
Риск даражаси |
1. Рискка нисбатан макродаражадаги рисклар |
Банк маҳсулотлари, хизматлари ва операцияларининг характери |
Баланслаштирилган операциялар бўйича риск. Кредит, ҳисоб-китоб, валюта, операцион риск ва бошқалар. |
Банкни барқарор ривожлантиришни таъминлаш даражаси |
1. Баланслаштирилмаган ликвидлик риски. 2. Фоиз риски. 3. Даромадларни йўқотиш риски. 4. Капитал базаси риски. 5. Менежмент – риски. |
Рискни ташкил этувчи факторлар |
Ташқи рисклар (сиёсий, иқтисодий, демаграфик, социал(ижтимоий), географик ва бошқалар) Ички рисклар (банк активлари ва пассивлари билан боғлиқ бўлган асосий ва ёрдамчи фаолиятлар рискини бошқариш сифати ва молиявий хизматларни амалга ошириш билан боғлиқ рисклар) |
Риск ҳаракатининг доира (сфера)си ва кўлами(масштаби) |
Давлатдан келадиган рисклар банкни маълум тиндаги фаолияти билан боғлиқ риск. Молиявий жавобгарлик марказ фаолиятлари билан боғлиқ рисклар. Банк оператцияларидан келадиган рисклар жумладан: - маълум турдаги оператциялар гуруҳидан келадиган (риск йиғиндиси); - маълум мижоз билан алоҳида оператциялар риски (индивидуал риск). |
Рискни банкка боғлиқлик даражаси |
Банк фаолиятига боғлиқ риск. Банк фаолиятига боғлиқ бўлмаган риск |
Банк тури |
Махсуслаштирилган банк риски тармоқ (соҳа) банки риски |
Риск ўлчами (миқдори) |
Паст рисклар Тонсиз рисклар Тўлиқ рисклар |
Мижозлар базаси таркиби |
Йирик, ўрта ва майда мижозлардан келадиган рисклар мижозларни тармоқ (соҳа) структураси (таркиби, тузилмаси)дан келадиган рисклар |
Классификациялар критерияси |
Банк рискларининг турлари |
Операциялар ҳисобининг характери |
Баланс операциялари бўйича рисклар. Балансдан ташқари операциялар бўйича рисклар |
Мазкур рискларни
Банк фаолиятида, асосан, қуйидаги банк таваккалчиликлари юзага келиши мумкин13:
а) кредит таваккалчилиги - қарздорнинг шартномада белгиланган шартлар бўйича банк олдидаги ўз молиявий мажбуриятларини қисман ёки тўлиқ бажара олмаслиги натижасида банкда юзага келадиган молиявий йўқотиш билан боғлиқ таваккалчилик;
б) бозор таваккалчилиги - банкнинг қимматли қоғозлар портфелидаги инструментлари нархларининг, шунингдек, чет эл валютаси ва қимматбаҳо металлар курсларининг салбий ўзгариши натижасида банкда юзага келадиган молиявий йўқотиш билан боғлиқ таваккалчилик. Бозор таваккалчилиги фонд, валюта ва фоиз таваккалчиликларини ўз ичига олади, бунда:
фонд таваккалчилиги - қимматли қоғозлари портфелидаги инструментларнинг бозор нархларидаги салбий ўзгариши натижасида банкда юзага келадиган молиявий йўқотиш билан боғлиқ таваккалчилик;
валюта таваккалчилиги - чет эл валютаси ва қимматбаҳо металларнинг очиқ позициялари бўйича шу чет эл валюталари курслари ва қимматбаҳо металлар баҳоларининг ўзгариши натижасида банкда юзага келадиган молиявий йўқотиш билан боғлиқ таваккалчилик;
фоиз таваккалчилиги - активлар, пассивлар ва кўзда тутилмаган ҳолатлардаги инструментлар бўйича фоиз ставкаларининг салбий ўзгариши натижасида банкда юзага келадиган молиявий йўқотиш билан боғлиқ таваккалчилик;
в) ликвидлилик таваккалчилиги - банкнинг ўз молиявий мажбуриятларини тўлиқ ёки қисман бажара олмаслиги натижасида банкда юзага келадиган молиявий йўқотиш билан боғлиқ таваккалчилик. Банкнинг ликвидлилик таваккалчилиги асосан, актив ва пассивларнинг сўндирилиш муддатларининг ўзаро номувофиқлиги оқибатида юзага келади. Банкнинг ликвидлилик таваккалчилигини бошқариш "Тижорат банкининг ликвидлилигини бошқаришга бўлган талаблар тўғрисида"ги низом (рўйхат рақами 559, 1998 йил 2 декабрь) талаблари асосида амалга оширилади;
г) операцион таваккалчилик - банкнинг ички тизимлари, жараёнлари, ахборот технологиялари, ходимлар ҳаракатларида йўл қўйилган хатоликлар ёки ташқи табиий жараёнлар, шу жумладан табиий офатлар, натижасида банкда юзага келадиган молиявий йўқотиш билан боғлиқ таваккалчилик;
д) мамлакат таваккалчилиги - банкнинг хорижий ҳамкорлари томонидан иқтисодий, сиёсий, ижтимоий ўзгаришлар сабабли ўз молиявий мажбуриятларининг бажара олмаслиги натижасида банкда юзага келадиган молиявий йўқотиш билан боғлиқ таваккалчилик;
е) ҳуқуқий таваккалчилик - банк томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва тузилган шартномаларга риоя қилинмаслик, иш жараёнида ҳуқуқий хатоликларга (нотўғри юридик маслаҳат ёки ҳужжатларни нотўғри тузилиши) йўл қўйилиши, ҳуқуқ тизимидаги камчиликлар, ҳамкорлар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг бузилиши натижасида банкда юзага келадиган молиявий йўқотиш билан боғлиқ таваккалчилик;
ж) бизнесда обрў-эътиборни йўқотиш таваккалчилиги - банкнинг молиявий барқарорлиги тўғрисида омма ичида салбий тасаввур юзага келиши сабабли, мижозлар сонининг камайиши, кўрсатилаётган хизмат сифатининг тушиши натижасида, банкда зарарлар юзага келиши таваккалчилиги;
з) фирибгарлик таваккалчилиги - банкда ходимлар, мижозлар ва бошқа ҳамкорларнинг фирибгарлик ёки бошқа жиноий хатти-ҳаракатлари оқибатида молиявий зарарлар кўриш хатари. Банкдан нақд пул ва бошқа қимматликларнинг ўғирланиши ҳамда банк ходимлари томонидан атайлаб молиявий ҳисоб ва ҳисоботларда зарарларни (вақтинча ёки текшириш орқали аниқлангунча) яширилиши натижасида банкнинг молиявий зиён кўриши.
Банк амалиётида қўйидаги банк рискларига барҳам бериш чораларининг асосийлари сифатида қўйидагиларни кўришимиз мумкин:
Тижорат банклари фаолиятида янгидан – янги кўрсатилаётган банк хизматлари сони ортиб бориши асносида, банк рискларининг ҳар хил шакллари пайдо бўлмоқда ҳамда уларни олдини олиш ва камайтириш олдингига нисбатан янада аҳамиятлироқ бўлиб бормоқда.
Тижорат банклари фаолиятини бошқаришнинг асосий вазифаси банкнинг барқарорлигини таъминлаган ҳолда, унинг фойдасини купайтириш ва бозор қийматини оширишдир. Бу вазифаларни бажариш учун мавжуд ресурсларни тўғри жойлаштириш ва самарали фойдаланиш, бериладиган кредитларнинг хатарлилик даражасини пасайтириш ҳамда банк фаолиятини ривожлантириш учун етарли маржани таъминлайдиган фоиз ставкаларини белгилашдир.
Ҳозирги пайтда турли мамлакатлардаги бошқарув органларининг тижорат банклари фаолиятини баҳолаш тизимлари куйидаги чизмада берилган. (6-чизмага қаранг)
6-чизма14
Мамлакат |
Назорат органи |
Тизимлар |
Жорий этилган йил |
Тизим тури |
Франция |
Банк компанияси |
ОRAP (хатарнинг олдини олиш харакат- ларини ташкил этиш ва мустахкамлаш) |
1997 |
Дистанцияли рейтинг тизими |
SAABA –статистик тахлил усули |
1997 |
Тезкор харакат тизими | ||
Германия |
Банклар устидан назорат Федерал идораси |
BAKLS (Ахборотлар тизими) |
1997 |
Молиявий коэффициентлар ва айрим банк гурухлари тахлилий тизими |
АКШ |
Учала назорат органи |
CAMELS |
1980 |
Рейтинглар тизими |
Италия |
Италия банки |
PATROL |
1993 |
Дистанцияли рейтинг тизими |
Буюк Британия |
Молиявий сиёсат буйича идора |
RATE (хатарни бахолаш ва назорат меъёри тизими) |
1998 |
Банк хатарларини бахолаш комплекс тизими |
Хориж мамлакатларидан Англия банки фаолият кўрсатишга нисбатан кўпроқ таъсир кўрсатишга эга. Дания ва Австрия Марказий банклари эса пул-кредит сиёсати юритишда ҳукуматнинг аралашувидан мустақиллик даражаси бўйича олдинги ўринларда турадилар.
Австрия Миллий банки фаолияти устидан Молия Вазирлиги назорат олиб боради. Молия вазири банк фаолиятининг қонунийлиги бўйича қонун олдида жавобгардир.
Германия ва Швейцарияда шуни алоҳида кўрсатиш мумкинки, бу давлатларнинг Марказий банклари энг мустақил ҳисобланади. Бу мамлакатлар қонунчилигида давлат Марказий банкининг пул-кредит сиёсатига аралашуви кўрсатилмаган. Швейцария Марказий банкини ҳукумат иқтисодий сиёсатига мослашиши хусусида қонунчиликда қайд қилинмаган. Германияда Марказий банк сиёсати мамлакат ҳукуматидан қонун бўйича мустақил қилиб белгилаб қўйилган.
Банк рискларини Марказий банк томонидан тартибга солишда хориж тажрибаси жуда муҳим ҳисобланади. Шу аснода, айрим ривожланган мамлакатлар банк назорат тизимлари билан танишиш мақсадга мувофиқ деб ўйлайман.
Америка Қўшма Штатларида банк назоратининг ташкил этилиши. АҚШда 12000 дан ортиқ тижорат банклари, тахминан 3000 та жамғарма банклари ва ссуда - жамғарма ассоциациялари фаолият юритади. Шунингдек, 13000 та кредит уюшмалари банк хизматлари бозорида самарали фаолият олиб бормоқда.15
Банк назоратининг вужудга келиши ҳамда унинг ривожланиш жараёнларини АҚШда кузатадиган бўлсак, албатта айрим тегишли қонунларга тўхталиб ўтиш лозим. 1863 йилдаги «Миллий банк тўғрисида»ги қонунга асосан мамлакатнинг миллий валютаси жорий этилди ва Миллий банкка банкноталар чиқариш ҳуқуқи берилди. Мазкур қонунга асосан мамлакатда пул муомаласини тартибга солиш ва Миллий банк учун пул резервларини таъминлаш мақсадида «Пул муомаласини назорат қилувчи офис» номли маҳсус хизмат тури ташкил этилди. Лекин у кредитор вазифасини бажармади.
Шуни таъкидлаш жоизки, АҚШда 1913 йилга қадар Марказий банк ёки уни функциясини бажарувчи бошқа бирорта орган фаолият кўрсатмаган. Бу даврга келиб эса, АҚШда Федерал Резерв Тизими (ФРТ) ташкил этилди. Федерал банклар ва Федерал Резерв тизимининг ташкил этилиши ўз навбатида, банклар ликвидлигини ошириш имконини берди ҳамда у кредитор вазифасини бажара бошлади. Бундан ташқари, ФРТ томонидан фоиз ставкалари миқдорини белгилаш, очиқ бозорда операцияларни амалга ошириш ва тижорат банклари резервларини назорат қилиш каби вазифалар ҳам амалга оширила бошланди.
АҚШда банклар фаолиятини тартибга солиш 2 та муҳим тамойилга асосланади:
АҚШда банклар фаолияти устидан назорат жуда мураккаб тизимга эга бўлиб, у икки бўғинда олиб борилади:
1) Миллий банклар тизими Федерал ҳукуматига, яъни пул муомаласини назоратчисига бўйсинади;
2) Штатлар банклари тизими айрим штатларга бўйсинади.