Автор работы: Пользователь скрыл имя, 16 Января 2015 в 09:26, курсовая работа
Тижорат банклари миллий иқтисодиётда товарлар ва хизматларнинг тижорат айланмасининг фаолият кўрсатишини таъминлайдилар. Улар хўжалик фаолияти иштирокчилар ўртасида тузилган шартномалар асосида банк тизимининг тўлов дастаклари ёрдамида ҳисоб – китобларни амалга оширадилар. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, банк тизими миллий иқтисодиётнинг ликвидлигини манбаи ҳисобланади ва улар хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятини доимий ҳамда тўхтовсиз амалга оширишларини таъминлайдилар.
Агар қарздор илгари эҳтимолий зарарларни қоплаш учун захира барпо этилган актив бўйича қарзлар ҳисоб рақамига тўласа ва қарз тижорат банкининг баланс ҳисобварақларидан “Кўзда тутилмаган ҳолатлар” ҳисобварағига ўтказилмаган бўлса, у ҳолда “Еҳтимолий зарарларни қоплаш учун захиралар” ҳисобварағи дебетланади ва “Еҳтимолий зарарларни қоплаш учун захираларга ажратмалар” ҳисобварағи кредитланади.
Агар қарздор актив “Кўзда тутилмаган ҳолатлар” ҳисобварағига ўтказилганидан кейин ушбу актив бўйича қарзлар ҳисоб рақамига тўласа, у ҳолда банк томонидан “Еҳтимолий зарарларни қоплаш учун захиралар” ҳисобварағи кредитланади, тегишли актив ҳисобварағи, масалан қарз тўланишида пул олинишини акс эттириш учун касса ҳисобварағи дебетланади ва, оқибатда, банк томонидан “Еҳтимолий зарарларни қоплаш учун захиралар” ҳисобварағи дебетланади ва “Еҳтимолий зарарларни қоплаш учун захираларга ажратмалар” ҳисобварағи кредитланади, бу билан шу вақтгача “Кўзда тутилмаган ҳолатлар” ҳисобварағига ўтказилган зарарлар банк даромадлари оқимига қайтарилади.”.
Биз битирув малакавий ишимизнинг кейинги бобида Ўзбекистонда тижорат банклари активларини диверсификациялашнинг такомиллаштириш истиқболларини ишлаб чиқишга ҳаракат қиламиз.
Тижорат банклари, банк тизими ҳар бир мамлакат иқтисодиётининг мараказий тизимини ташкил этувчи муҳим элементлардан ҳисобланади. Ушбу тизим иқтисодиётнинг, унинг ўсишини таъминловчи ликвидлик манбаи ҳисобланади. У сотувчилар ва ҳаридорлар ўртасида, солиқ тўловчилар ва давлат бюджети ўртасидаги муносабатларни , ҳисоб-китобларни тўхтовсиз ҳамда доимий равишда амалга оширилишини бажарадилар. Ушбу вазифалардан ташқари тижорат банклари хўжалик юритувчи субъектларнинг вақтинча пул маблағларига бўлган эҳтиёжни кредит бериш орқали қондирадилар. Шунинг учун юқори даражада ташкил этилган ва самарадорлик билан фаолият кўрсатувчи банк тизимисиз миллий иқтисодиётни барқарор фаолият кўрсатиши чекланади. Бу омил эса тижорат банкларини иқтисодиётда жуда катта аҳамиятга молик эканлигидан далолат беради. Тижорат банкларининг ликвидлиги деганда уларнинг активларини ўз мажбуриятларини муддатида ҳамда тўлиқ бажарилиш қобилиятини англатади. «Ликвидлик» атамасининг келиб чиқиши лотинча «лиқуидус» сўзидан олинган бўлиб, у моҳиятига асосан «оқувчан», «суюқлик» маъносини англатади ва ликвидлик у ёки бу объектнинг харакати, жойини ўзгартиришдан енгиллигини таснифлайди. Россияда «ликвидитет» атамаси немис тилидан ХХ асрнинг бошларида олинган бўлиб, у ўз моҳиятига асосан фақатгина банк аспектида фойдаланилган. Ликвидлик тушунчаси активларнинг тез ва енгил мобилизация қилишлик имкониятини англатган.
Банк фаолиятини ривожланиб бориши, ундаги юз берган инқирозлар банк ликвидлиги атамасининг мощиятини кенгайтириб борган. Чунки тижорат банкларининг балансининг актив қисмида пуллар, қимматбаҳо тошлардан ташқари қимматли қоғозларнинг (вексел, чек, облигация) пайдо бўлиши ва банк хизматлари бозорининг кенгайиши банк ликвидлигига ўз таъсирини кўрсатади. Тижорат банкларини ликвидлигини таъминлашда уларнинг капиталлашув даражаси катта аҳамиятга эгадир.
2012 йилда республика банк тизимидаги ислоҳотлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ-1438-сонли Қарори билан тасдиқланган “2011-2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари бўйича комплекс чора-тадбирлар” Дастури ҳамда республика молия-банк тизимини ривожлантиришга оид бошқа ҳужжатларда белгиланган вазифаларни бажаришга қаратилди, жумладан:
- банк назорати тизимини янада такомиллаштириш, банк назорати бўйича Базель қўмитасининг янги тавсияларини татбиқ этиш билан боғлик тадбирларни давом эттириш;
- мамлакат банк тизими ва тижорат банклари фаолиятини етакчи халқаро рейтинг ташкилотлари томонидан қўлланиладиган меъёр, андоза ва кўрсаткичлар асосида баҳолаш амалиётини кенгайтириш;
- тижорат банкларининг ресурс базасини уларнинг капиталлашув даражаси ҳамда аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларнинг бўш пул маблағларини депозитларга жалб қилиш орқали янада ошириш;
- тижорат банклари активларини, шу жумладан, уларнинг инвестицион фаоллигини ҳамда ишлаб чиқаришни техник ва технологик қайта жиҳозлаш бўйича лойиҳаларни кредитлаш ҳажмларини ошириш;
- тижорат банклари балансига олинган иқтисодий ночор корхоналар фаолиятини тиклаш, улар базасида ташкил этилган янги корхоналарни стратегик инвесторларга сотиш ишларини янада фаоллаштириш;
- кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни молиявий қўллаб-қувватлаш, биринчи навбатда, инвестиция мақсадлари, бошланғич капитални шакллантириш учун узоқ муддатли кредитлар ажратиш ҳажмини кенгайтириш;
- халқаро андозалар ва тамойиллар ҳамда мамлакатимизда бозор муносабатлари ривожланишининг ҳозирги реал ҳолатидан келиб чиққан ҳолда молия-банк соҳасининг қонунчилик базасини янада такомиллаштириш ишлари амалга оширилди.
Республикамизда банк инфратузилмасининг кенгайиб бориши банклар ўртасидаги рақобат муҳитининг кучайиши ҳамда банк хизмат турлари сифати ва кўламининг ошишига хизмат қилмоқда. 2012 йил давомида банк тизимида амалга оширилган ислоҳотлар доирасида тижорат банкларининг капиталлашув даражасини ошириш бўйича аниқ белгиланган чора-тадбирлар давом эттирилди. Натижада тижорат банкларининг жами капитали 2012 йилда 24,3 фоизга ошиб, 2013 йилнинг 1 январ ҳолатига 6,2 трлн. сўмни ташкил этди.
Банкларда барқарор ресурс базасини шакллантириш ва уни янада кенгайтириш, аҳолининг бўш пул маблағларини банк омонатларига жалб қилишни янада рағбатлантириш ва кафолатлашга доир қабул қилинган Президентимизнинг қатор Фармон ва Қарорлари аҳолининг банк тизимига бўлган ишончини янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этиб келмоқда. Натижада, банклар томонидан жалб қилинган жами депозитлар ҳажми 2012 йил бошига нисбатан 31,5 фоизга ортди. Жумладан, аҳолининг банклардаги омонатлари ҳажми 34,6 фоизга ўсди.
Ушбу тадбирлар, ўз навбатида, банкларнинг актив операциялар ҳажмини, жумладан, кредитлаш ва инвестициялаш имкониятларини ошишига замин яратди. Тижорат банкларининг жами активлари йил давомида 30,2 фоизга ошиб, 2013 йилнинг 1 январ ҳолатига кўра 35,7 трлн. сўмга етди. Банклар томонидан ажратилган кредит қўйилмалари қолдиғи эса 30,5 фоизга ўсиб, 2013 йилнинг 1 январ ҳолатига кўра 20,4 трлн. сўмни ташкил этди. Ажратилган кредитларнинг 85,8 фоизи ички манбалар ҳисобига берилган бўлиб, ташқи қарзлар асосан узоқ муддатга, асосан иқтисодиётнинг стратегик тармоқларини модернизация қилиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун жалб қилинмоқда.
Банк тизимининг барқарорлигини мустаҳкамлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар доирасида 2013 йилда тижорат банклари фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш тизимини янада такомиллаштириш тадбирлари давом эттирилмоқда. Халқаро валюта фонди ва Халқаро тикланиш банкининг техник кўмагида Банк назорати бўйича Базель қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган янги стандартларни жорий этиш мақсадида қуйидаги ишлар амалга оширилади: регулятив капитал таркибини қайта кўриб чиқиш ва капитал компонентларининг етарлилиги бўйича белгиланган талабларни янада кучайтириш; рискларнинг бир қарздорда (ёки ўзаро боғлиқ қарздорлар гуруҳи), кредитлаш объектида, фаолият тури ва тармоқда тўпланишини назорат қилиш механизмларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш; банк ликвидлиги бўйича нормативларни такомиллаштириш, хусусан, банк назорати бўйича Базел қўмитасининг янги тавсияларини жорий қилиш; жаҳоннинг энг барқарор банклари тажрибасини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган замонавий услубиётлар асосида банклар мижозларининг кредитга лаёқатлилигини скоринг-таҳлил қилиш тадбирларини давом эттирилмоқда.
Шунингдек банк назоратини амалга ошириш жараёнида тижорат банкларининг кредит портфели сифатини янада яхшилаш, кредитларнинг ўз муддатларида қайтарилишини таъминлаш, кредитлар муддатларини узайтириш амалиётини чеклашга алоҳида эътибор қаратилади.
Ўзбекистон Республикасининг «Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида»ги Қонунининг 2012 йил 1 январдан кучга кирганлиги муносабати билан, жорий йилдан бошлаб кредит муассасаларини бевосита кредит ахбороти билан таъминлашга ихтисослашган кредит бюролари фаолияти йўлга қўйилади. Марказий банк Кредит ахбороти миллий институтининг маълумотлар базаси Кредит ахборотининг давлат реестри сифатида юритилиб, унинг банк секторидаги тизимли таваккалчиликларни камайтириш ва молиявий барқарорликни мустаҳкамлаш борасидаги фаолияти янада кучайтирилади. Ўзбекистон банклари уюшмаси ва тижорат банкларининг банклараро кредит бюроси негизида янги қабул қилинган қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ ҳолда ташкил этилган «Кредит-ахборот таҳлилий маркази кредит бюроси» тижорат банкларига қарз олувчилар тўғрисида кредит ахборотлари тақдим этиш хизматларини кўрсатди.
Ушбу чора-тадбирларнинг амалга оширилиши банк тизими барқарорлигини мустаҳкамлаш, банклар кредиторлари ва омонатчиларининг ҳимояланиш даражасини ошириш ҳамда аҳоли ва хўжалик субъектлари орасида банк тизимига бўлган ишончнинг янада ошишига хизмат қилади.
Битирув малакавий ишимизнинг Ўзбекистон Республикасида тижорат банкларини активларини диверсификация қилишнинг такомиллаштириш бўйича қуйидагиларни таклиф этамиз:
Фикримизча, юқорида қайд этилган таклифларимизни банк амалиётига киритилиши республикамиздаги тижорат банклари активларини диверсификация қилишнинг самарадорлигини оширишга ижобий таъсир кўрсатади.
ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР
Тижорат банкларининг актив операцияларидан асосий мақсад даромад олишдир. Улар актив операцияларни олиб боришда амалдаги қонунчилик ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг йўриқномаларида кўзда тутилган нормативларга қатъий амал қилишлари, банк ликвидлиги даражасини етарли даражада сақлаб туришлари ва актив операцияларининг турлари бўйича қалтисликларни оқилона тақсимлашлари лозим бўлади. Амалда ўрнатилган тартиб - қоидалар тижорат банкларини активларининг баъзиларини даромад келтирмайдиган ҳамда кам даромад келтирадиган моддаларига йўналтиришларини талаб этади. Бундай активларга асосий воситалар, кассадаги нақд пуллар, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидаги мажбурий заҳираларни ва бошқа активларни келтиришимиз мумкин. Биз таъкидлаб ўтган активлар, шу жумладан давлат қимматли қоғозларига инвестициялар тижорат банкининг ликвидлигини таъминлаб турадиган қўйлмалар ҳисобланади. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, тижорат банкининг даромадлилиги ва унинг ликвидлилиги қарама - қарши муносабатдадир. Ликвидлиликни ошириш бўйича қўйлмаларни кўпайиши даромадлиликни оширишга йўналтирилган қўйилмаларни пасайтиради.
Бизнинг фикримизч актив операцияларнинг асосий турлари қуйдагилардан иборат:
1. Юридик ва жисмоний шахсларга турли муддатларга, турли мақсадларга ва турли шартлар асосида кредитлар бериш;
2. Банк мижозларига воситачилик хизматлари кўрсатиш;
3. Лизинг операцяиларини амалга ошириш;
4. Хорижий валюталар билан операцияларни амалга ошириш;
5. Ўз номидан ва ўз хисобидан давлат ва бошқа юридик
шахсларнинг қимматли қоғозларига инвестициялар қилиш;
6. Инвестиция лойихаларини амалга ошириш;
7. «Репо» шаклидаги операцияларни амалга ошириш;
8. Қимматбаҳо тошлар ва металлар билан операцияларни амалга ошириш.
9. Бошқа турдаги аънанавий ва ноаъананавий хизматларни амалга ошириш.
Ҳалқаро амалиётда турли сабаблар, шу жумладан нотўғри пул – кредит сиёсати, қимматли қоғозлар бозорининг ҳолати, натижасида тижорат банкларининг ликвидлик даражасини йўқотганликлари ва бунинг натижасида жуда кўплаб тижорат банкларининг банкрот бўлганликлари исбот талаб этмайдиган омилдир. Тижорат банклари фаолияти тўхтатилиши уларнинг ликвидлилик соҳасидаги юзага келган муаммолар натижасида содир бўлган. Тижорат банкларининг ликвидлиги билан муаммоларни ижобий ҳал этиш мақсадида турли ривожланиш босқичларида ҳалқаро амалиётда банклар ликвидлигини бошқариш назариялари юзага чиққан. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, тижорат банкларининг ташкил топиши билан бир вақтнинг ўзида уларнинг ликвидлигини сақлаш ва уни бошқариш юзасидан назариялар вужудга келган. Ҳалқаро амалиётда ҳозирги кунда тижорат банкларининг ликвидлигининг бошқаришни тўртта асосий назариялари мавжуд. Улар қуйидагилардан иборат:
1. Тижорат ссудалари назарияси. Ушбу назариянинг асосий моҳияти бунда тижорат банкларининг активларини қисқа муддатли ссудаларга жойлаштирилишини назарда тутади. Бунинг натижасида ссудаларнинг қисқа муддатлилиги, айланиш тезлиги ва даромадлилиги инобатга олинади.
2. Жойларнинг ўзгариш (жойдан – жойга кўчириш) назарияси. Ушбу назарияга асосан ҳар қандай иқтисодиёт хеч қачон ўз – ўзидан автоматик равишда мувозанатга (балансга) келмаслигини таъкидлаб, миллий иқтиодиётдаги «самарали талабни» бошқариш давлат бюджети томонидан инвесторлар орқали тартибга солинишлиги мумкин деб ҳисоблайди.
3. «Кутилаётган даромадлар назарияси». Ушбу назария асосичилари банк ликвидлигини бошқариш жараёнида олинган кредитлар асосида мижозлар томонидан кутилаётган даромад даражасига ҳам миқдор нуқтаи – назаридан ҳамда вақт нуқтаи – назаридан мос келиши ва ўзаро боғланишининг амалга тадбиқ қилишди. Худди шу асосда тижорат банклари учун келажакда кутилаётган ликвидлик муаммосини олдини олишга имконият яратади, деб ҳисоблайдилар.
Информация о работе Банк активларини моҳияти ва уларнинг хусусиятлари бўйича назарий асослар