Банк активларини моҳияти ва уларнинг хусусиятлари бўйича назарий асослар

Автор работы: Пользователь скрыл имя, 16 Января 2015 в 09:26, курсовая работа

Краткое описание

Тижорат банклари миллий иқтисодиётда товарлар ва хизматларнинг тижорат айланмасининг фаолият кўрсатишини таъминлайдилар. Улар хўжалик фаолияти иштирокчилар ўртасида тузилган шартномалар асосида банк тизимининг тўлов дастаклари ёрдамида ҳисоб – китобларни амалга оширадилар. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, банк тизими миллий иқтисодиётнинг ликвидлигини манбаи ҳисобланади ва улар хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятини доимий ҳамда тўхтовсиз амалга оширишларини таъминлайдилар.

Прикрепленные файлы: 1 файл

БМИ банк активлари.docx

— 231.29 Кб (Скачать документ)

А3-тижорат банкининг шубҳали қарздорлик даражасининг коеффициенти. Ушбу коеффициент тижорат банкининг кредитлар бўйича муддати ўтиб кетган сумманинг банкнинг жами жойлаштирилган активлар суммасига нисбати асосида ҳисобланади. Халқаро банк амалиётида ушбу коеффициент 5,0 фоиздан ортмаслиги лозим, одатда энг маъқул кўрсаткич 0-2 фоиз атрофида бўлиши лозим.

А4-тижорат банкларидаги заҳираларнинг даражаси коеффициенти. Ушбу кўрсаткич тижорат банкида ажратилган кредитлар бўйича йўқотишлик эҳтимоли, қимматли қоғозларнинг қадрсизланиши, дебиторлик қарздорлиги билан ҳисоб-китобдаги йўқотишларни қоплаш мақсадида шакллантириладиган заҳиралар суммасини банкнинг жами жойлаштирилган активлар суммасига нисбати асосида ҳисобланади. Заҳиралар коеффициенти тижорат банки томонидан олиб бораётган кредит сиёсатига бевосита боғлиқ. Заҳира ҳажмини белгилашда тижорат банкидаги кредит ва инвестиция портфелининг сифат даражаси муҳим аҳамият касб этади. халқаро амалиётда тижорат банкларида ташкил этиладиган заҳиралар жами активларга нисбатан 5,0-7,0% атрофида бўлиши мақбул ҳолат ҳисобланади.

А5-тижорат банклари активлар таркибидаги даромад келтирмайдиган дебитор қарздорлик даражаси. Ушбу коеффициент тижорат банкида даромад келтирмайдиган активларнинг сифатини баҳолашда қўлланилади. Тижорат банкида ушбу кўрсаткичнинг энг максимал кўрсаткичи 40%дан ортмаслиги лозим. Мазкур кўрсаткичдан юқори даража тижорат банкининг ликвидлилигини пасайганлиги ва банкда жойлаштирилган активларни ўз муддатида қайтариб олишликда муаммолар мавжудлигидан далолат беради.

А6-тижорат банкидаги иммобилизация қилинган активлар коеффициенти. Тижорат банкида мазкур коеффициент банкнинг иммобилизация қилинган активлар суммасини банкнинг нетто-активлар суммасига нисбати асосида ҳисобланади. Халқаро банк амалиётида ушбу коеффициентнинг мўътадил ҳолати 15-17% атрофида бўлиши ҳисобланади. Ушбу меъёрдан ортиб кетиши тижорат банки фаолиятининг самарадорлигининг пасайганлигидан далолат беради.

 

3. Ўзбекистонда тижорат банклари активларини  диверсификация қилишнинг таҳлили

 

Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Марказий банк Бошқаруви томонидан 1998 йил 9 ноябрда тасдиқланган, 242-сон ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 1999 йил 11 февралда рўйхатга олинган, 632-сон “Тижорат  банклари томонидан активлар сифатини таснифлаш, улар бўйича юзага келиши мумкин бўлган йўқотишлар ўрнини қоплаш учун ташкил этиладиган заҳираларни шакллантириш ва улардан фойдаланиш Тартиби” ва унга киритилган ўзгартиришлар асосида олиб борилади.

Мазкур тартиб “Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида”, “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида” ва “Бухгалтерлик ҳисоби тўғрисида”ги қонунларга мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, активларни таснифлаш меъёрлари, тижорат банклари томонидан активлар бўйича юзага келиши мумкин бўлган ва мавжуд йўқотишлар учун ташкил этиладиган заҳираларни шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилаб беради.

Тижорат банкнинг ҳисоботлари активлар сифатининг мавжуд ҳолатини акс эттириши лозим.

    • Ушбу маълумотларнинг мавжуд бўлмаслиги банк омонатчилари, кредиторлари ва акциядорлари, шунингдек, Марказий банк ва бошқа манфаатдор томонларни янглиштиришга уриниш деб тушунилади. Бундай фаолият хавфли ва носоғлом банк амалиётига киради.
    • Банк баланси тузилмасида даромад келтирмайдиган активлар улушининг катталиги, шунингдек, балансдан ташқари ҳисоби юритиладиган қайтарилмаган активлар суммасининг катталиги банк ижро раҳбариятининг малакаси Марказий банк талабларига мувофиқ келмаслиги ҳамда Кенгаш томонидан банк фаолияти етарли назорат этилмаслигини аниқлаш учун асос бўлади.
    • Ҳаракациз кредитларнинг юқори даражада бўлиши банк кредит сиёсати, кредитларни структуризация қилиш мезонлари ва кредитларни бошқариш тартиби бўшлиги кўрсаткичи бўлиши мумкин.
    • Активлар портфели сифати тўғрисида объектив ва ўз вақтида тақдим этилган ахборотнинг мавжуд бўлмаслиги банк рахбариятига ўз вақтида зарурий тузатиш чора-тадбирларини кўриш имкониятини бермаслиги мумкин.
    • Мазкур Тартибга мувофиқ барча тижорат банклари ўз активларини таснифлаш ҳамда шубҳали ва ҳаракациз активлар бўйича юзага келиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун етарли бўлган захирани ташкил этиши шарт.
    • Мазкур ҳужжат мақсадларида қуйидаги тушунчалардан фойдаланилган:
      • Кредитлар (активлар) бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захира-банк кредит портфели (ёки активлари) ва балансдан ташқари мажбуриятларда юзага келиши мумкин бўлган ёки мавжуд зарарларни қоплаш учун қиймат суммасини ўзида акс эттирадиган банкнинг барча кредитлари (ёки бошқа актив ҳисобварақлари) бўйича зарарларни қоплаш учун ташкил этилган захиралар контр-актив ҳисобварағи.
      • Махсус захиралар-“стандарт”, “субстандарт”, “шубҳали” ва “умидсиз” деб таснифланган кредитлар ва лизинг ёки бошқа алоҳида муайян активлар бўйича юзага келиши мумкин бўлган зарарларни қоплашга мўлжалланган захира.
      • Умумий захиралар-бу захиралар банк фаолияти бўйича умуман ёки бирон-бир фаолият тури (кредитлаш, инвестициялаш ва б.) бўйича юзага келиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун мўлжалланган. Алоҳида муайян операцияларга доир зарарлар бундан мустасно. “Яхши” кредитлар бўйича йўқотишларга қарши ёки миллий валюта девальвацияси бўйича захиралар бунга мисол бўла олади.
      • Муддати ўтган кредитлар (активлар) – қарздор томонидан кредит шартномасида кўзда тутилган тўлаш шартлари ва жадвали бузилган ҳамда асосий қарз ва унга доир фоизларнинг навбатдаги тўлови тўлов муддати етиб келганидан сўнг тўланмаган кредитлар.
  • "Кредит бўйича тўловлар кредит шартномаси амал қиладиган бутун муддатга тақсимланади ва қисмлар билан тўланади. Тўлов миқдорлари ва даврийлиги кредит шартномаси билан белгиланади";
      • Реструктуризация қилинган кредитлар (активлар)
  • қарздорнинг молиявий аҳволи ёмонлашиши сабабли тўловнинг дастлабки шартлари ўзгарган кредитлар. Агарда банк томонидан қуйидаги амалларнинг хеч бўлмаганда биттаси бажарилса, кредитлар (активлар) реструктуризацияланган ҳисобланади:
  • фоиз ставкасининг камайтирилиши ёки ҳисобланган фоизларнинг ундириб олинмаслиги;
  • жами асосий қарзнинг камайтирилиши ёки ундан воз кечилиши;
  • кредитни тўлаш муддатининг кечиктирилиши ёки узайтирилиши;
  • фоизларга доир тўловларнинг бир қисми ёки умумий миқдоридан воз кечиши;
  • оддий шароитларда қарздорга берилмай, балки кредитни реструктуризациялаш зарурлиги натижасида қилиниши мумкин бўлган бошқа ён беришлар.
      • Ўстирилмайдиган кредитлар (активлар) – белгиланган тартибга мувофиқ фоизлар ҳисобланиши тўхтатиладиган кредитлар (активлар).
      • Яхши таъминланган кредитлар-қимматли қоғозлар бозорида баҳоланадиган мулк ёки кредитнинг асосий суммаси ва унга доир фоизларни тўлиқ қоплаш имконини берадиган миқдорда банк депозитлари кўринишидаги гаров билан таъминланган кредитлар.
      • Қисман таъминланган кредитлар (активлар) – “яхши таъминланган кредитлар (активлар)” мезонига мувофиқ келмайдиган таъминотга эга кредитлар. Хусусан, уларга доир тақдим этилган гаров қиймати кредит суммаси ва унга доир фоизларнинг 100 фоизидан, шунингдек, гаровни сотишда кўзда тутилаётган харажатлардан кам (эълон қилинган гаров қийматидан қатъи назар) ёки эълон қилинган қиймат бўйича гаровнинг сотилиши шубҳа туғдирадиган кредитлар.
      • Таъминланмаган кредитлар (активлар) – бирор-бир таъминоциз берилган кредитлар. Одатда бундай кредитлар қарздорнинг кучли тушумлари потенциали ёки унинг яхши кредит тарихи асосида берилади. “Таъминланмаган кредитлар”га, гаров белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган кредитлар ҳам киради.
      • Банк активлари бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун мажбурий захиралар депозитлари - банк активлари бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун тижорат банкларининг Марказий банкда захира қилинадиган депозитлари".

Тижорат банкларида активларни таснифлаш тизими куйидагилардан иборат:

    • Активларни таснифлаш тизими барча турдаги кредитлар, жумладан, банк кафолатлари, кредит линиялари, банклараро кредитлар, овердрафтлар учун қўлланилади ва балансдан ташқари мажбуриятларни таснифлашни ҳам кўзда тутади.
    • Мазкур тизим бошқа банк активлари, жумладан, инвестициялар, қимматли қоғозлар олди-сотдиси, олишга доир ҳисобварақлар, учинчи шахслар номидан мажбуриятларни бажариш бўйича сотиб олинган талаб қилиш ҳуқуқи ва қайтарилмаслик хатари мавжуд бўлган бошқа активларни баҳолашда ҳам қўлланилиши мумкин.
    • Кредитни таснифлаш тизими қуйидаги мезонлар бўйича қарздорни баҳолашдан бошланади:
  • тенденция ва тармоқ (иқтисодий сектор) келажаги;
  • қарздорнинг молиявий аҳволи;
  • мижознинг кредит тарихи;
  • муайян лойиҳанинг иқтисодий жиҳатдан асосланиши (низоми);
  • корхонадаги раҳбарлик ва бошқариш сифати (агар кредит корхонага берилса).
    • Кредит таҳлили ва активлар таснифи натижалари қарз олувчининг молиявий аҳволи, кредитларни тўлаш тарихи ва тегишли тарзда расмийлаштирилган гаровнинг мавжудлиги каби омилларга боғлиқ. Ушбу омилларни кредит портфели ва тижорат банкининг бошқа активларига хос бўлган таваккалчиликни аниқлаш ва баҳолашда қўллаш жуда муҳимдир.
    • Банк активлари қуйидаги тартибда ва тоифалар бўйича таснифланади:
  1. Яхши. Ушбу активлар бўйича қарзларнинг ўз муддатида тўланиши шубҳа туғдирмайди. Қарз олувчи молиявий жиҳатдан барқарор ҳисобланади, у етарли миқдорда капиталга, юқори даромадлилик жаражасига ҳамда барча мавжуд мажбуриятлар, жумладан, мазкур қарзни қондириш учун етарли пул маблағлари оқимига эга. Қарз олувчи амалда бажариладиган, жумладан, бозорда рақобатлаша олиш, яхши маҳсулот ишлаб чиқаришга доир стратегик режани тақдим этади ва ўз маҳсулотлари учун маркетинг режасига эга бўлади. Қарздор мавқеини баҳолаш кредитга доир тўловлар тарихи, гаровнинг бозорда сотилиши (мулк ва кўчмас мулк, кафолат) каби омилларни ўз ичига қамраб олади. Гаров “яхши таъминланган” кредит мезонларига мос келади. Гаров амалдаги қонунчиликка мувофиқ нотариал жиҳатдан пухта тасдиқланган бўлиши ва зарур ҳолларда тегишли мулк битимини рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган тартибда рўйхатга олиниши лозим. Банк кредит қайтарилмаган ҳолда чекловларсиз  ва эркин равишда уни гаров ҳисобидан ундириб олиши мумкин. Таъминотга доир тақдим этилаётган барча ҳужжатлар қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилиши керак.

“Яхши” деб таснифланган кредитларда улар қайтарилмаслиги аломатлари бўлмайди. Фоизлар муддати ўтган кредитлар “Яхши” деб таснифлаши мумкин эмас.

  1. Стандарт. Стандарт тоифага киритилган активлар берилишида иккиламчи тўлов манбаси (кафолат ёки гаров билан) пухта таъминланган бўлиши лозим. Умуман олганда, қарздорнинг молиявий аҳволи барқарор ҳисобланиб, лекин айрим ноқулай вазиятлар ёки йўналишлар мавжуд бўлса ва агарда улар бартараф этилмаса, қарздорнинг кредитни ўз вақтида тўлаш қобилиятига нисбатан шубҳа уйғониши мумкин. Шу билан бирга молиявий аҳвол ёки гаровни назорат қилиш борасида бирмунча шубҳалар бўлиши мумкин. Кредитлар ҳужжатларида етарлича ахборот бўлмаган ёки гаров таъминоти бўйича хужжатлари бўлмаган “Яхши” кредитлар (активлар) ҳам “Стандарт” активлар сифатида таснифланиши мумкин. Бироқ, кечиктирилган мақоми активнинг таснифланишини баҳолашда асосий қарз суммасининг 10 фоизи миқдорида захиралар тузиши шарт.
  2. Субстандарт. Субстандарт активлар аниқ ифодаланган камчиликлар белгиларга эга бўлиб, бу ҳолат дастлабки шартномага мувофиқ қарз қайтарилиши шартларининг бажарилишига шубҳа уйғотади. “Субстандарт” сифатида таснифланган кредитларда қарз тўлашнинг дастлабки манбаи қарзга хизмат кўрсатиш учун етарли даражада бўлмайди ва банк қарзни қайтариш учун қўшимча манбалар (гаровдан ундириш ва қарздор томонидан ссуда қайтарилмаганда гаровни сотиш, асосий фондларни сотиш сингари манбалар)ни қидиришга мажбур бўлади. Шунингдек, субстандарт активлар ишончли жорий молиявий аҳвол ва қарз олувчининг тўлов қобилияти билан ҳимояланмаган. Субстандарт активлар одатдагига нисбатан қониқарли жорий молиявий ахборотнинг йўқлиги ёки гаров ҳужжатларининг етарли эмаслиги билан боғлиқ бўлган таваккалчилик даражаси анча юқори бўлган кредитларни ифодалайди.

Шунингдек, қуйидаги муаммо ёки хусусиятлардан камида биттаси мавжуд бўлса, актив тўлов муддати тўлгунича субстандарт сифатида таснифланиши мумкин

а) асосий тўлов манбалари қарз тўлаш учун етарли эмас, банк гаровга қўйилган мулкни сотиш, қарз олувчининг бошқа асосий маблағларини сотиш, тўланиши лозим бўлган бошқа қарз маблағларини қайта молиялаш кабиларни ҳисобга олган ҳолда қўшимча тўлов манбаларини топиши керак бўлган ҳолда;

б) қарз олувчининг жорий молиявий ҳолати ёки унинг пул маблағларининг мўлжалланаётган оқими мажбуриятларни қоплаш учун етарли бўлмаган ҳолларда;

в) қарз олувчи капитали кўп даражада етарли бўлмаган корхона бўлгани тақдирда;

г) ушбу соҳага нисбатан йўналиш ва истиқболлар барқарор бўлмаган ҳолда;

д) кредитлар (активлар), гаров қиймати асосий қарз суммасидан ошмаган, ҳеч бўлмаганда асосий қарзнинг тўланмаган суммасига тенг бўлган ҳолда (яъни кредит қисман таъминланган бўлса).

е) фоизлар ва асосий қарз бўйича тўлаш жадвалига биноан тўланмаган тўловлар мавжудлиги

“Субстандарт” сифатида таснифланган активлар бўйича банк асосий қарзнинг тўланмаган суммасининг 25 фоизига тенг бўлган захираларни шакллантириши лозим.

  1. Шубхали кредитлар субстандарт деб таснифланувчи кредитларга хос барча хусусиятларга хос барча хусусиятларга эга бўлиб, мавжуд шароитда активларнинг тўлиқ қайтарилишини шубҳа остига қўяди ва кам ишончли қилиб қўяди. Зиён кўриш эҳтимоли юқори бўлган, лекин айрим ижобий омиллари мавжуд бўлган ушбу кредитлар шароит ойдинлашгунча “шубҳали” деб таснифланмайди.

Қуйидаги омилларнинг камида биттаси мавжуд бўлса, актив “шубхали” деб таснифланиши мумкин:

а) “субстандарт” активларининг хеч бўлмаганда биронта кўрсаткичи, шунингдек, айрим бошқа ноқулай тавсифлари мавжуд бўлса (бозорда осон сотилувчан гаровнинг мавжудлиги ёки қарз олувчининг банкрот деб эълон қилиниши);

б) яқин келажакда активнинг қисман тўланиши эҳтимолининг мавжудлиги, шунингдек, ушбу пайтда активнинг “умидсиз” деб таснифланиши зарур эмаслиги.

Активни “умидсиз” деб таснифлашга имкон берувчи муҳим омилларга қуйидагилар киради:

  • банк активлар бўйича айрим тўлов турларини ёки ҳеч бўлмаганда қисман тўловларни олади;
  • банк гаровни ундириб олиш бўйича ҳуқуқий хатти-ҳаракатларни қўллай бошлайди ва таъминот сотувини ўз вақтида амалга оширади (90 кун ичида);
  • қарздор томонидан кейинчалик активни тўлиқ таъминлайдиган қўшимча таъминотни тақдим этиш ҳаракатларининг амалда бошланиши.

“Шубҳали” деб таснифланган активлар бўйича банк асосий қарз тўланмаган суммасининг 50 фоизи миқдорида захирани ташкил этиши шарт.

Умидсиз деб таснифланган кредитларга қайтарилмайдиган кредитлар киради. Қиймати жуда пастлиги туфайли банк активлари сифатида уларнинг ҳисобини юритиш мақсадга мувофиқ эмас, деб ҳисобланади. Бундай таснифлаш кредитларда умуман ҳеч қандай тугатиладиган қиймат мавжуд эмаслигини билдирмайди. Лекин банклар ўз балансларида бу қарздорликнинг ҳисобини юритишни давом эттиришлари мақсадга мувофиқ эмас. Банк  гаровга олинган мулкни сотиш орқали бундай қарзликни бартараф этиш чораларини кўриши ёки уни  қайтариш чораларини қўллаши керак.

Информация о работе Банк активларини моҳияти ва уларнинг хусусиятлари бўйича назарий асослар