Автор работы: Пользователь скрыл имя, 16 Января 2015 в 09:26, курсовая работа
Тижорат банклари миллий иқтисодиётда товарлар ва хизматларнинг тижорат айланмасининг фаолият кўрсатишини таъминлайдилар. Улар хўжалик фаолияти иштирокчилар ўртасида тузилган шартномалар асосида банк тизимининг тўлов дастаклари ёрдамида ҳисоб – китобларни амалга оширадилар. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, банк тизими миллий иқтисодиётнинг ликвидлигини манбаи ҳисобланади ва улар хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятини доимий ҳамда тўхтовсиз амалга оширишларини таъминлайдилар.
Тижорат банклари активларининг ўзига хос тоифасига капиталлашган активлар киради. Тижорат банклари амалдаги қонунчиликка асосан ўз фаолиятини юритиш учун махсус бинолар, транспорт воситалари, компютерлар, ташкилий техника, сейфлар, турли воситалар, мосламалар ва бошқаларга эга бўлишлари шарт. Ушбу воситалар пул айланмасида иштирок этмайдилар ва шу асосда одатда уларни айланмадан ташқари активлар деб аталади. Ушбу активларнинг айрим моддалари капиталлашган активлар ҳисобланади.
Иқтисодиётда саноат корхоналаридан фарқли равишда тижорат банклари активлари таркибида асосий воситалар ва бошқа номоддий активлар одатда 10,0-15,0 фоизни ташкил этади. капиталлашган активларнинг активлар таркибидаги улушининг юқори даражада бўлиши тижорат банклари активларининг самарасиз таркибидан иборат эканлиги ва активлар даромадлилик даражасининг пастлиги ҳамда ликвидлилигини қалтислигидан далолат беради.
Халқаро амалиётда тижорат банкларининг капиталлашган активлари таркибига қуйидагилар киритилади:
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, кўплаб мамлакатларда амалдаги қонунчиликка асосан тижорат банкларининг бинолари устав капитали таркибига киритилади.
Тижорат банкларининг активлари таркибида бошқа активлар тоифаси ҳам киритилади. Халқаро амалиётда тижорат банкларининг бошқа активларига дебиторлик қарздорлиги бўйича хисоблар, банк филиаллари бўйича ҳисоб-китоблар, тарнзит ҳисобрақамлар, банк ҳисобрақамига адашиб тушган маблағлар, келгуси давр харажатлари ва бошқалар киритилади. Тижорат банклари жами активларининг таркибида бошқа активларнинг улуши одатда 0 фоиздан 10,0 фоиз атрофида ташкил этиши мумкин. Шуни таъкидлаш лозимки, тижорат банклари жами активларининг таркибида бошқа активларнинг эгаллаган улушининг юқорилиги мазкур тижорат банки фаолиятидаги салбий ҳолатдан ёки банк томонидан молиявий ҳисоб-китобларни бузиб кўрсатишидан далолат беради. Жахон молиявий-иқтисодий инқирозининг келиб чиқишига тижорат банклари томонидан молиявий ҳисоб-китобларни бузиб кўрсатганлиги ҳамда ушбу ҳолатни ҳисобга олмай бу тижорат банкларига халқаро рейтинг агентликлари томонидан юқори рейтинларни берганликлари ҳам сабаб бўлган.
Халқаро амалиётда тижорат банклари активларини амалдаги бухгалтерия хисоби рақамларининг режасига асосан қуйидаги гуруҳларга ажратилади:
а) муддациз активлар;
б) маълум муддатга жойлаштирилган активлар:
- талаб қилиб олингунча активлар;
- муддати 30 кунгача бўлган активлар;
- муддати 30 кундан 90 кунгача бўлган активлар;
- муддати 90 кундан 180 кунгача бўлган активлар;
- муддати 180 кундан 360 кунгача бўлган активлар;
- муддати 360 кундан ортиқ бўлган активлар.
Тижорат банклари активларининг муддатларига асосан таркиби банкнинг актив операцияларининг қалтислик даражасига бевосита боғлиқдир. Лекин асосий ўрнини муддатлари бўйича жойлаштирилган активлар таркиби банкнинг пассивлар таркибида қисқа муддатли пассивлар асосий улушини эгаллаб турган вақтда тижорат банклари ўз активларининг узоқ муддатга жойлаштириш имкониятидан маҳрум бўлади. Чунки, тижорат банкларининг мижозлари муддациз ёки талаб қилиб олингунга бўлган депозитларни ўзлари ҳоҳлаган вақтда банкдан талаб қилиш ҳуқуқига эга. Бундай ҳолатларда тижорат банклари ўзининг ликвидлик даражасини бажара олмайдилар. Халқаро амалиётда тижорат банклари активлар таркибида муддати 90 кундан 180 кунгача бўлган активларнинг улуши асосий ўринни эгаллайди.
Тижорат банклари ўзларининг активларини ўз мижозлари орасида жойлаштиради ва айрим қисми банкнинг ликвидлигини таъминлаш мақсадида ўзида сақланади. Халқаро амалиётда жойлаштирилган банк активлари кимлар томонидан фойдаланилаётганлигига асосан қуйидаги асосий гуруҳларга ажратиш мумкин:
а) давлат органларига:
б) нодавлат юридик шахсларга:
в) жисмоний шахсларга:
г) норезидент шахсларга:
Тижорат банки активларининг субъектлар бўйича таркибига асосан ушбу банкнинг иқтисодиётнинг қайси секторига ўз активларини йўналтирилганлигини кўриш мумкин. Худди шу таркибга асосан банк активларининг диверсификация даражасини баҳолаш мумкин. Агарда тижорат банки активларининг асосий қисми иқтисодиётнинг маълум секторида марказлашган бўлса, у ҳолда ушбу банк ишончсиз ҳисобланади. Бунинг акси, агарда тижорат банки активлари маълум соҳада кам марказлашган ҳамда барча соҳада жойлаштирилган бўлса, ушбу банк ишончли ҳисобланади. Бундан ташқари, тижорат банки активларининг таркибига асосан банкнинг кредит, инвестиция ва қимматли қоғозлар бўйича портфелини таҳлил этиш мумкин. Бунинг учун тижорат банкининг хисоботини аналитик ҳисоб-китобларни қўллаш тавсия этилади. Аналитик ҳисоб-китоблар натижасида тижорат банкининг кредит ёки инвестиция портфелини таркиби ва унинг сифат даражасини ҳисоблаб чиқиш мумкин.
2.Тижорат банклари активларини диверсификация қилишнинг назарий асослари
Тижорат банки активларининг сифат жиҳатдан баҳолаш банкнинг капиталининг етарлилик даражаси кўрсаткичи ҳамда унинг фаолиятининг қай даражада самарадорлигини баҳолаш каби кўрсаткичга тенгдир. Тижорат банки активларини баҳолаш банк ўзининг олдига қўйган мақсад ҳисобланадиган даромад топишдаги бир маромда фаолият амалга оширишга таъсир кўрсатади.
Халқаро амалиётда тижорат банклари активларининг сифати турли омиллар асосида олиб борилади. Ушбу омилларга қуйидагиларни киритиш мумкин:
Тижорат банклари активларининг юқори сифатга эга эканлиги, банк томонидан мижозлари билан тузилган шартномада кўрсатилган муддат жойлаштирилган активларни ва улар бўйича ҳисобланган фоизларни ўз муддатида ҳамда тўлиқ қайтариб олиши билан белгиланади. Агарда қайтариб олинишнинг имконияти бўлмаса, гаровга олинган таъминотни баланс қиймати бўйича қисқа муддатда сотиш қобилияти билан белгиланади.
Халқаро амалиётда тижорат банклари активларининг сифати жиҳатидан “яхши” (тўлақонли) ва “ёмон” (талабга жавоб бермайдиган) активлар, яъни банк ўз активларини баланс қиймати бўйича тўлиқ сотиб юбориш имкониятига эга бўлмаган активларга ажратилади. Бундан ташқари тижорат банкларининг ёмон активларини қалтисликка асосланган активлардан ажрата олиш лозим. Агарда қалтисликка асосланган активларни келажакда йўқотиш эхтимоли бўлса, ёмон активлар бўйича уларни йўқотиш вақти келганлиги тушунилади.
Халқаро банк амалиётида тижорат банклари активларининг жойлаштирилиши ва уларнинг қайтарилишига асосан уларнинг қалтислиги даражаси бешта гурухга ажратилади. Активларнинг бундай қалтисликка асосан гурухлаш мамлакат марказий банки томонидан белгиланган тартиб – қоида бўйича олиб борилади. Биз қуйидаги жадвалда тижорат банклари активларини қалтислик даражаси бўйича гурухларини келтирамиз.
1 жадвал
Тижорат банклари активларини қалтислик даражасига асосан гурухлаш4
Актив моддаларни номланиши |
Қалтислик даражаси фоизларда |
И гурух
|
0
0
0 |
ИИ гурух
|
10.0 10.0 |
ИИИ гурух
|
20.0 20.0 |
ИВ гурух
|
50.0 50.0 |
В гурух
|
100.0 |
Халқаро банк амалиётида тижорат банкларининг активлари банкнинг ихтисослашганлигига, устав капитали миқдорига, мижозларнинг таркибига, банк хизматлари бозоридаги рақобатга, банкда замонавий технологияларни жорий этилганлик даражасига ва шунга ўхшаш кўп омилларга бевосита боғлиқ бўлади. Шу билан бирга Миллий банк тизимидаги қонунчиликнинг хусусиятлари, яъни ундаги берилган хуқуқлар, мажбуриятлар билан бир қаторда ўрнатилган чекловлар ҳам муҳим ахамият касб этади. Юқоридаги омилларни узвий боғлиқликда активларни жойлаштириш фаолияти олиб борилади.
Халқаро амалиётда тижорат банклари активларининг таркибидаги “ёмон” активларга қуйидагилар киради:
Халқаро амалиётда тижорат банклари активларининг сифат кўрсаткичини баҳолашда турли кўрсаткичлардан фойдаланилади. Ушбу кўрсаткичлар умумлаштирилганда, улар қуйидагилардан иборат:
А1-тижорат банклари активларининг даромадлилик даражаси. Ушбу кўрсаткич тижорат банкининг даромад келтирувчи активлар суммасини банкнинг бухгалтерия баланси бўйича жами активлар суммасига нисбатан асосида ҳисобланади. Халқаро банк амалиёти тажрибасига асосан тижорат банклари активларининг А1 –кўрсаткичи умумқабул қилинган стандартига асосан 76,0-83,0 фоизни ташкил этилиши энг оқилона коеффициент ҳисобланади. Ушбу кўрсаткичнинг жуда паст даражада эканлиги тижорат банки фаолиятининг самарадорлигини пастлигидан далолат беради. Бунинг акси, ушбу кўрсаткичнинг юқори даражада бўлиши, тижорат банки фаолиятида қалтислик даражасининг юқорилигидан далолат беради.
А2-тижорат банклари активларини юқори қалтислик даражасининг коеффциенти. Ушбу коеффициент тижорат банкининг юқори қалтисликка эга активлари суммасини банкнинг бухгалтерия баланси бўйича жами активлар суммасига нисбати асосида ҳисобланади. Тижорат банкларининг юқори қалтисликка эга активлари таркибига акцияларга, корпоратив облигацияларга, векселларга, факторинг, лизинг тўғридан-тўғри инвестицияларга қилинган қўйилмалар ва кредиторлик қарзидан дебиторлик қарздорлигининг ортиқ қисми киради. Халқаро амалиётда тижорат банкининг юқори қалтисликка эга активлари коеффициенти бўйича меъёрлар ўрнатилмаган. Лекин шуни таъкидлаш лозимки, ушбу коеффициент тижорат банкининг олиб борадиган актив сиёсатининг қалтислик даражасини белгилаб бериши имкониятини беради.
Информация о работе Банк активларини моҳияти ва уларнинг хусусиятлари бўйича назарий асослар