Автор работы: Пользователь скрыл имя, 16 Января 2015 в 09:26, курсовая работа
Тижорат банклари миллий иқтисодиётда товарлар ва хизматларнинг тижорат айланмасининг фаолият кўрсатишини таъминлайдилар. Улар хўжалик фаолияти иштирокчилар ўртасида тузилган шартномалар асосида банк тизимининг тўлов дастаклари ёрдамида ҳисоб – китобларни амалга оширадилар. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, банк тизими миллий иқтисодиётнинг ликвидлигини манбаи ҳисобланади ва улар хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятини доимий ҳамда тўхтовсиз амалга оширишларини таъминлайдилар.
Қуйидаги муаммолар ёки тавсифларнинг камида бири мавжуд бўлганда актив "умидсиз" деб таснифланади:
Актив шартномада белгиланган муддатда қайтарилмаслигидан далолат берувчи далиллар ёки аломатлар мавжуд бўлганда ушбу актив ҳам "умидсиз" деб таснифланади;
Умидсиз деб таснифланган активлар бўйича банк асосий қарзнинг тўланмаган суммасининг 100 фоизи миқдорида заҳиралар яратиши керак.
Биз битирув малакавий ишимизнинг қуйидаги жадвалида Тижорат банклари активларининг тоифалари ва улар бўйича захиралар ажратиш тартибини келтирамиз.
4 Жадвал
Тижорат банклари активларининг тоифалари ва улар бўйича захиралар ажратиш тартиби5
Активларнинг номланиши |
Захиралар ажратиш фоизи |
|
0.0 10.0 25.0 50.0 100.0 |
Актив бир тоифадан ортиқ тоифаларда таснифланиши мумкин. Суммаси асосий қарзнинг тўланмаган қийматидан кам бўлган таъминотга эга муаммоли ссуда қуйидагича таснифланиши мумкин (таъминот сотилиши мумкин бўлган бозор мавжудлиги шарти билан):
Тижорат банклари томонидан кредит учун таъминотга қўйиладиган талаблар қуйидагилардан иборат:
Кредитлар (активлар) бўйича таъминот ҳисобланувчи гаров банк томонидан кредитни қоплашнинг асосий манбаи деб, ҳисобланмаслиги керак. Гаров кредитни тўлашнинг иккиламчи манбаи деб қаралиши керак.
Хавфсиз ва ишончли фаолият андозаларига мувофиқ тарзда банклар гаровни кредитни қайтаришнинг асосий воситаси, деб ҳисоблаган ҳолда кредит бермасликлари керак. Кредит (актив) бўйича олинган гаровни таҳлил қилишда банк гаровнинг ликвидлигини эътиборга олиши керак. Шунга мувофиқ равишда банк асосий қарз суммаларининг қайтарилишини ва гаровни сотишдан олинадиган фоизларни баҳолаши керак.
Активларнинг ликвидли таъминотига қуйидагилар киради:
Реструктуризация қилинган кредитларни таснифлаш
Реструктуризация қилинган кредит-бу муайян муаммолари бор активдир.
Реструктуризация қилинган кредит деб таснифлашда қуйидаги омиллар кўриб чиқилиши керак:
Реструктуризация қилинган кредитларнинг таснифланиши бандларда кўрсатилган мезонларга мувофиқ тарзда амалга оширилади. Шу билан биргаликда уларни таснифлашда қуйидаги омиллар кўриб чиқилади:
Активлар таснифи даврий равийшда қайта кўриб чиқилиши керак ва зарур ҳолларда, активлар ҳар бир қайта таснифлашда алмашувчи ва қўшимча қарздорга қарз бўйича хизмат кўрсатишда қайта таснифланиши лозим.
Тижорат банкларида эҳтимолий йўқотишларга доир захирани шакллантириш тартиби қуйидагилардан иборат:
Активлар бўйича эҳтимолий йўқотишлар захирасининг адекватлиги таҳлили ва зарур ҳолларда қўшимча захираларнинг яратилиши даврий равишда камида ойига бир маротаба амалга оширилиши лозим.
Тижорат банклари маблағларни корреспондент ҳисобварақдан Марказий банкда очиладиган банк активлари бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун мажбурий захиралар депозитига (бундан кейин - мажбурий захиралар депозитлари) банк активлари бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун шаклланган махсус захиралар маблағлари миқдорига тенг суммани ўтказишни таъминлашлари шарт.
Мажбурий захиралар депозитларига ўтказиш учун мажбурий бўлган маблағлар ҳажми банк активлари бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун шаклланган захиралар суммасидан келиб чиқиб, ҳар ойнинг 10, 20-санаси ва ой якунлари бўйича ҳисоблаб чиқарилади.
Ҳисоб-китоб якунлари бўйича уч иш куни давомида тижорат банклари махсус захиралар миқдоридан етишмаётган суммани мажбурий захиралар депозитларига ёки уларнинг асослаб берилган мурожаати асосида Марказий банк ортиқча суммаларни тижорат банкларига қайтариб беради.
Марказий банк кредит портфелини таҳлил қилиш асосида банк активлари бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун қўшимча захираларни ҳосил қилиш бўйича тижорат банкларига ижро этилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар беришга ҳақли.
Белгиланган меъёрларга мувофиқ яратилган резервга нисбатан актив бўйича эҳтисолий йўқотишлар миқдорининг ошиб кетиши мумкинлигидан далолат берувчи фактлар ва шароитлар аниқланган ҳолда резервга эхтимолий йўқотишларга нисбатан йирик ажратмалар амалга оширилиши керак.
Умидсиз, деб таснифланган кредитлр (активлар) ҳисобдан чиқарилиши ва тегишли захирадар дарҳол камайтирилиши керак. Харажатлар улар тан олинган даврда ҳисобдан чиқарилиши керак.
Активнинг ҳисобдан чиқарилиши ссуда қисман ёки тўлиқ қайтарилиши мумкинлигини инкор этмайди.
Агар ссуда (актив) нотўғри таснифланган бўлса, қўшимча кредитлаш ва банкнинг эҳтимолий йўқотишлари билан боғлиқ бўлган таваккалчиликнинг батафсил таҳлилисиз на жорий кредит бўйича қўшимча ресурслар шаклида, на янги кредит шаклида банк қарздорга қўшимча маблағлар бериши мумкин эмас. Бироқ, банк банкдаги депозит ёки банк назорати остидаги ссуда (актив)ни яхши таъминловчи бошқа гаров билан таъминланган қўшимча кредит берган тақдирда янги ссуда бошқа кредитлар нотўғри таснифланган ҳолларда ҳам “яхши” деб таснифланиши мумкин.
Марказий банк муайян ссудаларнинг янада қатъийроқ таснифланишини ёки қуйида келтирган ноқулай фактлар ва ҳолларнинг ҳеч бўлмаганда биттаси мавжуд бўлса, юзага келиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун мўлжалланган захирага қўшимча чегирмаларни ажратишни талаб қилиши мумкин:
Активлар бўйича эҳтимолий зарарларни қоплаш захираларига ажратмалар “Ехтимолий зарарларни баҳолаш” ҳисоб рақами орқали банк харажатларига киритилиши ва жорий давр учун “Фойдалар ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот”нинг “Активлар ва лизинг бўйича эҳтимолий зарарларни баҳолаш” сатрида акс эттирилиши лозим.
Захираларнинг ноадеквтлиги ҳолларида банк томонидан захираларнинг етишмовчилиги аниқланган даврда захираларга қўшимча ажратмалар қилиниши зарур. Бу “Еҳтимолий зарарларни баҳолаш” (Фойда ва зарарлар тўғрисида ҳисобот) ҳисоб рақамини дебетлаш ва “Активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захира” (Баланс ҳисоботи) ҳисоб рақамини дебетлаши ва “Еҳтимолий зарарларни баҳолаш”(Фойда ва зарарлар тўғрисида ҳисобот) ҳисоб рақамини кредитлаши лозим.
Активлар бўйича эҳтимолий зарарлар захираларидан фойдаланиш тартиби
Активлар бўйича эҳтимолий зарарларни қоплаш захираларининг адекват даражасини доимий равишда ушлаб туришнинг таъминланиши учун тўлиқ жавобгарлик банк Кенгашига юклатилади.
"Ишончсиз" активларни эҳтимолий зарарларни қоплаш захиралари ҳисобидан қоплаш тўғрисидаги қарор банк Бошқаруви томонидан қабул қилиниб, бу ҳақда банк Бошқаруви банк Кенгашига уч кунлик муддат ичида маълумот беради.
Зарарларни қоплаш захиралари ҳисобидан қопланган ишончсиз активларнинг ҳисоби “Кўзда тутилмаган ҳолатлар” ҳисобварағида юритилади. Эҳтимолий зарарларни қоплаш захиралари етишмаган тақдирда белгиланган тартибга мувофиқ 56800-“Еҳтимолий зарарларни баҳолаш” ҳисобварағидан контр-актив ҳисобвараққа қўшимча ажратмалар қилиниши керак. Ўтказилаётган актив бўйича олинадиган фоизларни ҳисобга олиш шахсий ҳисоб рақами ҳам бир вақтнинг ўзида ушбу актив бўйича “Олинадиган ҳисоблаб ёзилган фоиз” ҳисобварағини кредитлар ва “Фоизли даромад” ҳисобварағини дебетлаш йўли билан ёпилиши керак.
Ишончсиз актив ва улар бўйича ҳисоблаб ёзилган фоизларнинг баланс ҳисобварақларидан “Кўзда тутилмаган ҳолатлар” ҳисобварағига ўтказиш ушбу актив бўйича қарзлар ҳамда улар бўйича фоизларни бекор қилинишини билдирмайди. Шунинг учун ушбу қарз, шунингдек у бўйича фоизлар “Кўзда тутилмаган ҳолатлар” ҳисобварақларида улар бу ҳисобварақларга ўтказилган пайтдан бошлаб беш йилдан кам бўлмаган муддат мобайнида акс эттирилиши лозим.
Банк қонунчиликка мувофиқ мазкур актив бўйича асосий қарз ва фоизларни ундириш юзасидан барча чора-тадбирларни қўллаши зарур. Банк қарздор мажбуриятининг тўлиқ суммасини тўғри акс эттириш учун мазкур активга фоизлар ҳисоблаб ёзишни уни “Кўзда тутилмаган ҳолатлар” ҳисобварағига ўтказгандан кейин ҳам давом эттиради.
Бунда банк мунтазам равишда, бир ойда камида бир марта қарздорга “Кўзда тутилмаган ҳолатлар” ҳисобварақлардаги қолдиқларга мос келадиган асосий қарз ва олинадиган ҳисоблаб ёзилган фоизлар бўйича муддати ўтган қарзнинг мавжудлигини тасдиқловчи “Кўзда тутилмаган ҳолатлар” ҳисобварағидан кўчирмани илова қилган ҳолда кредит бўйича қарзни қоплаш ва у бўйича ҳисоблаб ёзилган фоизларни тўлаш талаб қилинган даъво хатини юбориши лозим. Даъво хати ва кўчирмалар банкнинг муддати ўтган қарзларни ундириб олиш бўйича суд органларига мурожаат этиши учун асос бўлади.
Ички аудит хизмати ва банк Бошқаруви ҳар чоракда “Кўзда тутилмаган ҳолатлар” ҳисобварағига ўтказилган ишончсиз активларни ундириш бўйича қўлланаётган чора-тадбирлар ҳақида банк Кенгашини ёзма равишда маълумот беришлари шарт.
Банк Кенгаши молиявий йил якуни бўйича банк акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши кун тартибига банкнинг ишончсиз активларини ундириш бўйича қўлланган чора-тадбирлар ҳақидаги масалани киритади.
Банк Бошқаруви томонидан қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорига кўра марказлаштирилган ресурслар ёхуд бошқа маблағлар ҳисобидан берилган кредитлар ҳисобидан ташкил топган ишончсиз активни баланс ҳисобварақларидан “Кўзда тутилмаган ҳолатлар” ҳисобварағига ўтказиш ҳақидаги қарор Марказий банк ёхуд Ҳукумат олдидаги қарзларнинг бекор қилиниши эмас. Банк Марказий банк ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати олдидаги қарзларни ҳатто агар ушбу маблағлар ҳисобидан берилган кредитлар илгари тузилган кредит шартномаларига мувофиқ тўланмаган бўлса ҳам қайтариши шарт.
Агар қарздор томонидан “Кўзда тутилмаган ҳолатлар” ҳисобварағида ҳисобга олинадиган актив бўйича қарз банк томонидан ушбу қарзни ундириш бўйича кўрилган барча чора-тадбирларга қарамасдан, у бу ҳисобварақларга ўтказилгандан кейин беш йил давомида тўланмаса, у ҳолда ушбу актив (асосий қарзлар ҳам, фоизлар ҳам) банк Кенгашининг акциядорлар умумий йиғилишида тасдиқланган қарорига кўра ҳисобдан чиқарилади.
Информация о работе Банк активларини моҳияти ва уларнинг хусусиятлари бўйича назарий асослар