Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида нақд пулсиз ҳисоб-китобларни такомиллаштириш

Автор работы: Пользователь скрыл имя, 16 Мая 2015 в 17:41, курсовая работа

Краткое описание

Пул-кредит тизимининг мухим булаги бу тулов айланмасидир. Унда компьютер технологиялари асосида пул ўтказишнинг электрон тизимлари алоҳида муҳим ўрин тутади. Ўзбекистонда янги иқтисодий механизимлар шаклланмоқда. Бу фуқаролар корхона ва ташкилотларга молиявий хизмат кўрсатишда кредит-молия институтларининг роли тобора ошиб бормокда. Шу билан бирга миллий тўлов тизимининг самарадорлиги ,аниқроқ қилиб айтганда пул-ҳисоб китоблари тизимларининг амал қилиш самарадорлиги ҳал қилувчи омилга айланиб бормоқда. Республикамиз иқтисодиётининг босқичи ахборот узатиш ва уни қайта ишлашнинг электрон воситаларидан тобора кўп фойдаланаётганлиги билан даврлардан ажралиб туради. Бу эса пул маблағларини ўтказишнинг электрон тизимини шакллантириш имконини бермоқда. Кенг қамровли электрон тўловлар тизимини ташкил этиш ,уларнинг технологиясини такомиллаштириш борасида янги назарий ёндашувларни ҳам жиддий талаб қилади. Бунда нақд пулсиз маблағлар қарз мажбуриятлари бўлиб , улар нақд пул ўрнини босади.

Содержание

Кириш
1. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида нақд пулсиз ҳисоб-китобларни ташкил этиш.
2. Нақд пулсиз ҳисоб-китобларнинг ҳуқуқий асослари.
3. Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китобларни такомиллаштириш.
Хулоса
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

Прикрепленные файлы: 1 файл

Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида нақд пулсиз ҳисоб-китобларни такомиллаштириш.doc

— 166.50 Кб (Скачать документ)

Биринчидан,  айланма  маблағларнинг  айланишининг  узлуксизлигини таъминлаш  лозимг  яъни  хўжаликда  ишлаб  чиқаришнинг  ривожланишига тўсиқ  бўлмаслиги  керак.  Хўжалик  юритувчи  субъектларга  тегишли  бўлган маблағлар  доимий  ҳаракатда  бўлиши  керак.  Уларнинг  доимий  равишда доиравий  айланишда  бўлиши  нақд  пулсиз  ҳисоб-китобларнинг  ижобий таъсири натижасида бўлади.

Иккинчидан,  нақд  пулсиз  ҳисоб-китобларни  амалга  оширишнинг муддатлилиги  деб  қараш  мумкин.  Бу  талабнинг  моҳияти  шундан  иборатки, нақд  пулсиз  ҳисоб-китобларни  амалга  ошириш вақт  жиҳатидан  уларнинг маълум  бир  даврда  ёки  маълум  бир  муддатда  амалга  оширилишини  тақоза қилади.  Уларни  амалга  ошириш  вақти  қанчалик  кам  бўладиган  бўлсаг  нақд пулсиз  ҳисоб-китоблар  шунчалик  тез  амалга  оширилса,  хўжалик  юритувчи субъектлар  бўлган  мол  етказиб  берувчилар,  хизмат  кўрсатувчилар  ва истеъмолчилар  ўртасида молни  етказиб  бериш  ва  уларнинг  пулини  ундириб олиш  шунчалик  қисқа  ва  тез  муддатларда  амалга  оширилса,  нақд  пулсиз ҳисоб-китобларнинг самарадорлиги шунча юқори бўлади.

Учинчидан,  тўловларни  амалга  оширишдаги  жавобгарлик  масаласи

ҳисобланади.  Нақд  пулсиз  ҳисоб-китобларнинг  амалга  оширишнинг  олдига қўйилган  бу  талаб  ҳам  нақд  пулсиз  ҳисоб-китобларнинг  моҳиятини  очиб беришга  хизмат  қилади.  Бу  талабнинг  мавжуд  бўлиши  юқоридаги  икки талабнинг бажарилишида ўзининг ижобий таъсирини кўрсатади. Нақд пулсиз ҳисоб-китобларни  амалга  оширишда  жавобгарликнинг  бўлиши  пул маблағларининг  доиравий  айланишига  ижобий  таъсир  кўрсатади. Жавобгарликнинг бўлмаслиги аксинча, маблағларнинг кунларда айланишини секинлаштиради.  Маблағлардан  етарли  даражада  самарали  фойдаланмаслик оқибатида  нотўловларнинг  ҳаддан  ташқари  ошиб  кетишига,  пировардида мамлакат иқтисодиётининг издан чиқишига олиб келади.

Тўртинчидан, мажбуриятларнинг бажарилиши устидан назоратни  амалга ошириш.  Бу  талаб  нақд  пулсиз  ҳисоб-китобларнинг  амалга  оширилишида мажбурият  шартининг  яъни  шартнома  шартларининг  бажарилиши  устидан назоратни амалга ошириш имкониятининг мавжуд эканлигидир.

Шу  нарсани  таъкидлаб  ўтиш  жоизки,  Ўзбекистон  Республикаси Марказий  банки  тўловларни  ўз  вақтида  ўтказилиши  ва  тижорат  банклари вакиллик  варақалари  ҳолати  бўйича  назорат  ўрнатган.  Банк  вакиллик варақаларида  маблағнинг  етарли  бўлмаслиги  ёки  бошқа  сабабларга  кўра  ўз мижозлари  талабини  бажара  олмаса  тижорат  банкларига  нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда чора кўрилади.

Бизнинг мамлакатимизда нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартибини  Марказий  банк  белгилайди  ва  ушбу  тартибнинг  бажарилиши бўйича  назорат  олиб  боради. Амалиётда  бундай  тартибнинг жорий  этилиши бутун республика миқиёсида ҳисоб-китобларнинг узлуксизлигини таъминлаш имкониятини яратади. 

2.Нақд пулсиз ҳисоб-китобларнинг ҳуқуқий асослари.

 

Банкларда  бажариладиган  барча  операциялар  маълум  бир  меъёрий ҳужжатлар  асосида  олиб  борилади.  Нақд  пулсиз  ҳисоб-китобларни  ташкил қилишда  асосий  меъерий  ҳужжат  бу – «нақд  пулсиз  ҳисоб-китоблар тўғрисида»ги Низомдир. Лекин бу низом доимий бўлмай вақти ўтиши билан ўзгариб  боради.  Иқтисодий  ўзгаришлар,  шунингдек,  банк  тизимидаги ўзгаришлар барча қонун-қоидаларнинг шунга мос равишда ўзгартирилишига сабаб  бўлади.  Масалан  Республикамиз  мустақилликка  эришгандан  сўнг кредит, ҳисоб-китоб ва бошқа операцияларни олиб бориш тартиб қоидалари бир  неча  маротаба  ўзгартирилди.  Жумладан,  нақд  пулсиз  ҳисоб-китоблар бўйича 1993, 1995 ва ниҳоят 1998 йилларда қонун-қоидалар ишлаб чиқилган бўлиб бир-биридан  маълум  моддалари  билан  фарқ  қилади.  Масалан 1993 йилда  Марказий  банк  томонидан  ишлаб  чиқилган «Нақд  пулсиз  ҳисоб- китоблар тўғрисида»ги Низомда тўлов топшириқномаси, тўлов талабномаси тўлов  талабнома-топшириқномаси,  аккредитивлар,  лимитлаштирилган  ва лимит-лаштирилмаган  чек  дафтарчаларининг  чеклари  ва  инкассо топшириқномаси бўйича  ҳисоб-китоблар  кўзда  тутилган  эди. Бу Низомнинг янгилиги  шундан  иборат  эдики,  унда  тўлов  талабнома-топшириқномаси шакли  янгилик  қилиб  киритилган  эди.  Нақд  пулсиз  ҳисоб-китобларнинг ушбу  шаклининг  мазмунии  шундан  иборат  эдики,  мол  сотувчи  корхона шеригига  мол  жўнатиш  билан  бирга  товар  транспорт  ҳужжатлари  ҳам  мол сотиб олувчини корхонага жўнатар эди. Бунда банк четлаб ўтилар эди. Тўлов талабномасини  олган  мол  сотувчи  корхона  талабнома-топшириқномани талабнома  қисмида  кўрсатилган  реквизитларни  кўриб  чиқиб,  олган  товари билан  солиштириб  агар шартнома шартлари бажарилган бўлса, ҳужжатнинг топшириқнома қисмини тўлдириб уни банкка топшириши лозим эди.

Шундай  қилиб,  ҳисоб-китоб  шакллари  яна  битта  шакл  билан тўлдирилган. 1993  йилда  чиқарилган  Низомда  келтирилган  чеклар  бўйича ҳисоб-китоблар  лимитлаштирилган  ва  лимитлаштирилмаган  чек дафтарчаларининг  чеклари  асосида  олиб  биришга  мўлжалланган  эди. Лимитлаштирилган  чеклар  бўйича  ҳисоб-китобларнинг  мазмуни  шундан иборат эдики, мижоз банкдан лимитлаштирилган чек дафтарчасини аризасига биноан олиб, унга ўз топшириғига асосан маълум бир суммани ўтказар  эди. Мана  шу  сумма  чегарасида  чекни  расмийлаштириб,  маҳсулот  сотувчи  ёки хизмат  кўрсатувчи  корхона  ва  ташкилотлар билан  ҳисоб-китобларни  амалга ошириш  мумкин  эди.  Лимитлаштирилмаган  чеклар  билан  ҳисоб-китобларнинг  мазмуни  шундан  иборат  эдики,  бунда  чек  дафтарчасига  пул ўтказилмас эдиг ҳисоб-китоблар банк кредити ҳисобидан амалга ошириларди. Бундай  дафтарчалардан  асосан  савдо,  таъминот  ташкилотлари  кўпроқ фойдаланишар эди.

Лекин  бу  ҳисоб-китоблар  бўйича  кўп  ноқонуний  операциялар ўтказилгани  аниқлангач,  Ўзбекистон  Республикаси  Марказий  банки лимитлашган  ва  лимитлашмаган  чек  дафтарчалари  бўйича  ҳисоб-китобларни  бекор  қилди.  Унинг  ўрнига  янги  ҳисобчеклари  деб  номланган ҳисоб-китобларни  амалиётга  тадбиқ  этди.  Ҳисоб-чеклари  бўйича  ҳисоб-китобларнинг тартиб қоидалари ишлаб чиқилди. Бу қоидалар аввалги чеклар бўйича  ҳисоб-китоблардан  фарқ  қилар  эди.  Ҳисоб-чекларининг 5, 10, 25 варақли  кўринишда,  мижозларнинг  ҳоҳишиларига  кўра  китобча  шаклига келтириб  берила  бошланди.  Чек  дафтарчасига  пул  қўйиш  мижознинг топшириғига  биноан  унинг  талаб  қилингунча  сақланадиган  депозит ҳисобварағидаги  маблағлар  ҳисобидан  амалга  ошириларди.  Тижорат банклари ҳисоб-чеклари бўйича операцияларни олиб боришлари учун ҳисоб-китоб  марказида  алоҳида  ҳисобварақларини  очиб,  унга  маблағ  қўйишлари лозим эди.

Ҳисоб  чеклари  бўйича  ҳисоб-китоблар 1995  йилдаги Низомга  янгилик бўлиб  киритилди. Шу  билан  бирга  ушбу  Низомда  вексель  муаммоси  ҳам кўзда  тутилган  эди. 1995  йил  май  ойидан  бошлаб  Ўзбекистонда  вексел муомаласини  киритиш  тўғрисида  Вазирлар  Маҳкамасининг  қарори чиқарилди. Қарордан  сўнг Пахтабанк, Саноатқурилишбанки, Савдогарбанк, Туронбанки  каби  бир  қатор  банклар  биринчилар  қаторида  векселлар эмиссиясини  бошлаб  бердилар.  Лекин  бу  даврда  республикада  амалда бўлган «нақд  пулсиз  ҳисоб-китоблар  тўғрисида»ги  Низомда  вексель муомаласи  кўзда  тутилмаган  эди.  Шу  сабабли  векселлар  бўйича банкларнинг операциялар ўтказиш тартиб қоидасини ишлаб чиқиш биринчи навбатдаги  вазифалардан  бирига  айланди. Шундай  қилиб  навбатдаги Нақд пулсиз  ҳисоб-китобларни  ташкил  қилиш  қонун-қоидаларини  ўз  ичига мужассамлаган янги Низом ишлаб чиқилиб 1995 йил 4 сентябрда Марказий банк  Бошқаруви  томонидан  тасдиқланди.  Ушбу  низомда  аввалги  ҳисоб-китоб шакллари билан бир қаторда янги ҳисоб чеклари ва векселлар бўйича нақд пулсиз ҳисоб-китоблар кўзда тутилди. Тўлов талабномасининг ўрни эса анча пастга  туширилди  ва Марказий банкнинг махсус  қарори билан ҳисоб-китобларда  ишлатилиши  алоҳида  хабар  берилиши  кўрсатиб  ўтилди.  Бунга сабаб, бу давр ичида нотўловлар учун амалиётда ишлатилаётган 2-картотека бекор  қилинган  бўлиб,  мижозлардан  ҳисоб-китоб  ҳужжатлар  уларнинг ҳисобварағида тўлаш учун пул етарли бўлган тақдирдагина қабул қилиниши мумкинлигини  белгилаб  қўйилган  эди.  Тўлов  талабномаси  эса  бундай талабга жавоб бермас эди.

Вақт  ўтиши  билан  Республика  тўлов  тизими  такомиллашиб  борди, бунинг  натижасида  электрон  тўлов  тизими  жорий  этилди.  Барча  банклар ўзаро ҳисоб-китобларни янги  электрон тўлов тизими асосида амалга ошира бошладилар.  Бу  эса  ҳисоб-китоблар  шаклларига,  уларнинг  тақдим қилинишиг  банк  томонидан  қабул  қилиш  ва  ишлов  бериш  тартибининг ўзгартирилишига сабаб бўлди. Бир оз вақт ўтгач вексел муомаласи ва чеклар бўйича  ҳисоб-китоблар  маълум  сабабларга  кўра  бекор  қилинди.  Натижада ҳисоб-китобларни  ташкил  қилиш  қонун-қоидаларига  ўзгартиришлар киритиш  зарурати пайдо бўлди. Шундан  сўнг, «Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китобларни  амалга ошириш  тўғрисида»ги 60-сонли Низом қайта  ишлаб  чиқилди.  Бу  Низом  Ўзбекистон  Республикаси Марказий  Банки бошқаруви  томонидан 2002  йилда 15  январда  тасдиқланди.  Ушбу  Низом қуйидаги бўлимларни ўз ичига олади:

1.  Умумий қоидалар;

2.  Пул ҳисоб-китобларини расмийлаштириш  тартиби;

3. Мемориал ордерлар билан ҳисоб-китоблар;

4.  Тўлов топшириқномалари билан  ҳисоб-китоб қилиш;

5.  Тўлов талабномалари билан  ҳисоб-китоб қилиш;

6.  Аккредитивлар билан ҳисоб-китоб  қилиш;

7.  Инкассо топшириқномалари  билан ҳисоб-китоблар ;

8.  Чеклар билан ҳисоб-китоб  қилиш;

9.  Пластик карточкалар билан  ҳисоб-китоблар қилиш;

10.  Юридик  шахснинг  қайта  ташкил  этиш,  қўшиб  юбориш  ва

тугатилиши пайтида маблағларни ҳисобдан чиқариш;

  1. Назорат ва таъсир қилиш чоралари.

 

«Ўзбекистон  Республикасида  нақд  пулсиз  ҳисоб-китобларни  амалга ошириш  тўғрисида»ги  Низом  фуқоролик  кодекси, «Марказий  банк тўғрисида»гиг «Банклар  ва  банк фаолияти  тўғрисида»ги,  Ўзбекистон Республикаси  қонунлари  ва Марказий банкнинг Ўзбекистон  ҳудудида нақд пулсиз  ҳисоб-китобларни  тартибга  солувчи  бошқа  меъёрий  ҳужжатларига мувофиқ  ишлаб  чиқилган.  Низомнинг  бир  маромда  қўлланилиши республикада  бутун  иқтисодида  ҳисоб-китобларнинг  узлуксизлигини таъминлайди.

Низомда  нақд  пулсиз  ҳисоб-китоб  шаклларининг  мазмуни,  уларнинг қўлланилиш  соҳалари,  хужжатларни  расмийлаштириш,  банкка  тақдим этилиши  ва  уларни  ишлатилишининг  қонун-қоидалари  белгилаб  берилган.

 

 

 

  1. Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китобларни такомиллаштириш.

 

Пластик карточкалар накд пулсиз хисоб-китоблар тизимида тулов воситаси сифатида алохида урин эгаллайди. Пластик карточкалар билан хисоб-китоб тизимининг жорий килиниши мижохларга банк хизматигинани курсатиб колмасдан,балки пул айланмаларини харакатини осонлаштириб,накт пулга булган талабни кискартиради.хужалик юритувчи субъектлар уртасидаги дебиторлик ва кредиторлик акрзларининг хажмини камайтиради. Шунингдек пул массасини назорат килишни соддалаштиради. Хисоб-китобларнинг накд пулга амалга ошириш ва тижорат асосида фаолият курсатаётган молия тизимларига фавкулодда кимматга тушади. Муомалага янги пул белгилариничикариш ва эскиларини алмаштириш ва ходимларни саклаб туриш ,мижозларнинг куп вактини сарфланиши мамлакат иктисодиётига огир юкдир.

Накд пулни муомалага киритиш нафакат Узбекистонда ,балки ривожланган мамлакатларда хам миллий даромаднинг кариийб 5% ни накд пул айланмасига хизмат килишига сарфланмокда. Жахон тажрибасига таянган холда Узбекистон хукумати томонидан хам тулов тизимини такомиллаштиришда мухим урин эгаллаган пластик карточкаларни ривожланишига алохида эътибор каратилмокда. Пластик карточкалар бозорини кенгайтириш учун барча шароитлар яратилмокда хамда йилдан йилга банк эмицентлари сони ва фойдаланувчилар сони борган сари ортмокда. Бутун дунёда замонавий ва кулай восита булган пластик карточкалардан фойдаланиладиган тулов тизими кенг таркалган. Бу пластик карточкалар накд пулсиз хисоб-китобларнинг энг кулай тури хисобланади. Ана шу пластик карточкалар ёрдамида мижоз узининг банкдаги хисоб-варакини банкка келмай туриб бошкариши, товарлар ва хизматлар учун накд пулсиз хак тулаши, банк муассасаларидан ва банкоматлар оркали накд пул олиши мумкин.  
Пластик карточкаларнинг афзалликлари

  • Хавфсизликнинг пасайиши, яъни фойдаланувчи ўзи билан жуда кўп миқдорда нақд пул олиб юрмаслиги, бошқа томондан тўловни тезда амалга ошириши.
  • Валюта конвертациясидан хавотир олмаслик, буни банкнинг ўзи амалга оширади.
  • Бюджет режаси ва назорати янада ошади
  • Пластик карточка йўқолса, банкка хабар бериб ўз
  • ҳисоб-китоб рақамини музлатиб қўйиш мумкин.
  • Банкка қўйилган қўйилмаларга банк фоиз тўлайди.
  • Карточка эгаси, нақд пул эгасидан кўпроқ савдони амалга ошириши мумкин ва ҳоказолар.

 

1-жадвал

2009 йилнинг охирига қадар тижорат банклари томонидан 
пластик карточкалардан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китоб 
қилиш тармоқларини кенгайтириш 

 

Эмитент-банкнинг номи

Пластик карточкалар сони

Терминаллар сони

1.

Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки

800 000

1500

2.

"Ўзсаноатқурилишбанк"

700 000

1500

3.

"Пахта-банк"

520 000

1500

4.

"Ипотекабанк"

400 000

1300

5.

"Асака" банки

188 000

1300

6.

"Савдогарбанк"

100 000

600

7.

"Ғалла-банк"

66 000

500

8.

"Турон-банк"

40 000

100

9.

Халқ банки

40 000

500

10.

"Микрокредитбанк"

70 000

300

11.

Бошқа банклар

76 000

670

ЖАМИ

3 000 000

9 770

Информация о работе Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида нақд пулсиз ҳисоб-китобларни такомиллаштириш