Автор работы: Пользователь скрыл имя, 16 Мая 2015 в 17:41, курсовая работа
Пул-кредит тизимининг мухим булаги бу тулов айланмасидир. Унда компьютер технологиялари асосида пул ўтказишнинг электрон тизимлари алоҳида муҳим ўрин тутади. Ўзбекистонда янги иқтисодий механизимлар шаклланмоқда. Бу фуқаролар корхона ва ташкилотларга молиявий хизмат кўрсатишда кредит-молия институтларининг роли тобора ошиб бормокда. Шу билан бирга миллий тўлов тизимининг самарадорлиги ,аниқроқ қилиб айтганда пул-ҳисоб китоблари тизимларининг амал қилиш самарадорлиги ҳал қилувчи омилга айланиб бормоқда. Республикамиз иқтисодиётининг босқичи ахборот узатиш ва уни қайта ишлашнинг электрон воситаларидан тобора кўп фойдаланаётганлиги билан даврлардан ажралиб туради. Бу эса пул маблағларини ўтказишнинг электрон тизимини шакллантириш имконини бермоқда. Кенг қамровли электрон тўловлар тизимини ташкил этиш ,уларнинг технологиясини такомиллаштириш борасида янги назарий ёндашувларни ҳам жиддий талаб қилади. Бунда нақд пулсиз маблағлар қарз мажбуриятлари бўлиб , улар нақд пул ўрнини босади.
Кириш
1. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида нақд пулсиз ҳисоб-китобларни ташкил этиш.
2. Нақд пулсиз ҳисоб-китобларнинг ҳуқуқий асослари.
3. Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китобларни такомиллаштириш.
Хулоса
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ
УМУМИҚТИСОД ФАКУЛЬТЕТИ
КУРС ИШИ
Мавзу:Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида нақд пулсиз ҳисоб-китобларни такомиллаштириш
Режа
Кириш
Хулоса
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
Кириш
“Бугунги кунда мамлакатимизни, аввало, иқтисодиётимизни ислоҳ этиш, эркинлаштириш ва модернизация қилиш, унинг таркибий тузилишни диверсификация қилиш борасида амалга оширилаётган, ҳар томонлама асосли ва чуқур ўйланган сиёсат бизни инқирозлар ва бошқа таҳдидларнинг салбий таъсиридан ҳимоя қиладиган кучли тўсиқ, айтиш мумкинки, мустаҳкам ва ишончли ҳимоя воситасини яратди”.
И.А.КАРИМОВ1
Бугунги кунда 21 аср жахонда ахборот асри .Пул-кредит тизимининг мухим булаги бу тулов айланмасидир. Унда компьютер технологиялари асосида пул ўтказишнинг электрон тизимлари алоҳида муҳим ўрин тутади. Ўзбекистонда янги иқтисодий механизимлар шаклланмоқда. Бу фуқаролар корхона ва ташкилотларга молиявий хизмат кўрсатишда кредит-молия институтларининг роли тобора ошиб бормокда. Шу билан бирга миллий тўлов тизимининг самарадорлиги ,аниқроқ қилиб айтганда пул-ҳисоб китоблари тизимларининг амал қилиш самарадорлиги ҳал қилувчи омилга айланиб бормоқда. Республикамиз иқтисодиётининг босқичи ахборот узатиш ва уни қайта ишлашнинг электрон воситаларидан тобора кўп фойдаланаётганлиги билан даврлардан ажралиб туради. Бу эса пул маблағларини ўтказишнинг электрон тизимини шакллантириш имконини бермоқда. Кенг қамровли электрон тўловлар тизимини ташкил этиш ,уларнинг технологиясини такомиллаштириш борасида янги назарий ёндашувларни ҳам жиддий талаб қилади. Бунда нақд пулсиз маблағлар қарз мажбуриятлари бўлиб , улар нақд пул ўрнини босади.
Узбекистон Республикасида хам бошка МДХ давлатлардаги каби одамлар банк карточкалари хакида жуда кам тасаввурга эга эди. Узбекистон Республикаси бозор иктисодиети муносабатларига утиши билан, дунёдаги энг илғор банк технологияларни бизнинг банк тизимимизга татбик қилиш эхтиёжи пайдо булди. Мамлакатимизда янги изланувчан банклар пайдо булди. Улар бир зумда фойда олишга эмас, балки дунё банк тизимига интеграциялашиш жараёни оркали ҳам баркорор даромадлар олиш мумкинлигини тушиниб етишди. Шунинг учун бу банклар томонидан жуда катта маблаглар чет эл илгор технология, техника ва ускуналарни сотиб олишга сафарбар килиняпти. Илгор технологияларни татбик килиш, ракобат шароитида тижорат банклари учун мижозларга хизмат курсатиш турларини купайтиришга омил булади.
Банк пластик карточкаларининг пул муомаласидаги ролини ошириш муаммоси, мамлактимиз Президенти ва Вазирлар Махкамасининг пул массасининг банкдан ташкари муомаласини кискартириш максадида кабул килинган бир катор Фармойиш ва Карорлари кабул килинганилиги муносабати билан уз долзарблигини янада кучайтиради. Банк пластик карточкалари ёрдамида қилинадиган иктисодиётдаги хисоб-китобларнинг банк хисоб ракамлари оркали килиниши, пул массасининг банкдан ташкари муомаласига чикиш олдини олади.
Маълумки, пул муомаласи накд ва накдсиз пул муомаласидан ташкил топади. Нақд пул муомаласини таъминлаш банк тизимидан анча харажатларни талаб қилади. Бу харажатларга Марказий банк томонидан накд пул эмиссия билан боглик харажатлар, тижорат банклари томонидан накд пулларни кайта санаш, уларни ташиш ва бошка харажатлар киради. Хар кандай бозор иқтисодиёти субъектлари каби, банклар хам уз харажатларини кискартиришга харакат килишади. Бу харажатларни кискартириш, ривожланган чет эл давлатлари банклари томонидан бир неча ун йиллардан бери накдсиз пул муомаласини банк пластик карточкалари орқали ташкил этиш билан эришилиб келмокда. Бу давлатларда пул муомаласида накдсиз хисоб китоблар улуши йилдан йилга усмокда, бу эса уз навбатида накд пул айланиши билан боглик харажатларнинг кискаришига олиб келмокда.
1.Иқтисодиётни
Иқтисодиётда юзага келадиган пулли муносабатларда пул шаклларидан фойдаланиш хусусиятлари ва тўлов усулларига кўра пул айланиши нақд пулсиз айланишга ва нақд пулли айланишга бўлинади. Чакана савдо ва аҳолиги пуллик хизмат кўрсатиш асосан нақд пулда амалга оширилади. Бундан ташқари, нақд пулли айланишга коммунал хизматлар учун тўловлар, ишчи-хизматчиларга иш ҳақи ва шунга тенглаштирилган тўловларни тўлаш, суғурта ташкилотларига бадаллар тўлаш, уй-жой қурилиши ва бошқа мақсадлар учун аҳоли томонидан олинган кредитни нақд пул кўринишида қайтариш билан боғлиқ тўловларнинг тўланиши киради. Иқтисодиётда бўладиган пул айланишининг 80-90 фоизини нақдсиз пул айланиши ташкил этади. Нақдсиз пул айланиши нақд пулсиз хисоб-китоб шакллари асосида олиб борилади. Нақд пулсиз ҳисоб китобларнинг кенг ишлатилишига кўп тармоқли банк тизимининг ривожланиши, давлат томонидан макроиқтисодий жараёнларни ўрганиш ва уни тартибга солиш нуқтаи-назаридан давлатнинг қизиқиши, мулкчилик шаклларининг кўпайиши ва турли мулкчилик муносабатларининг кенгайиб бориши асос бўлади.
Нақд пулсиз ҳисоб-китоблар деганда, турли мулкчилик шаклидаги корхона ва ташкилотларнинг товар айрибошлаш, хизмат кўрсатиш ва товарсиз операциялар бўйича бир-бирига бўлган талаб ва мажбуриятларни нақд пул ишлатмасдан пул маблағларини бир ҳисобварағдан иккинчи ҳисобварағга ўтказиш орқали амалга оширилиши тушунилади.
Иқтисодиётда нақд пулсиз хисоб-китоблар маълум тизим асосида олиб борилади. Нақд пулсиз хисоб-китоблар тизими ўз ичига ҳисоб-китобларниташкил қилиш тамойиллари, шакллари, усуллари ҳамда нақд пулсиз ҳисоб-китобларни ташкил қилиш олдида қўйилган талабларни олади. Нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимининг элементларининг ҳар бирини
алоҳида кўриб чиқамиз.
1930-1932 йилларда ўтказилган кредит реформаси даврида киритилган ва собиқ иттифоқ даврида мавжуд бўлган нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизими иқтисодиётни бошқаришнинг маъмурий-буйруқбозлик усулларига асосланган эди. Нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизими биринчи навбатда ишлаб чиқариш ва реализация қилиш режаларини бажариш нуқтаи назаридан маҳсулот сотувчи корхона қизиқишларига хизмат қилар эди. Нақд пулсиз ҳисоб-китобларни ташкил қилиш тамойиллари корхоналарнинг шартнома мажбуриятларини бажариш учун иқтисодий қизиқишлар ва жавобгарлиги чегараланган, қатъий қилиб белгиланган эди.
Бу тамойиллар қуйидагича белгиланган:
1. Банк нақд пулсиз ҳисоб-китобларни ташкил қилади ва уларнинг бажарилиши устидан назорат қилади;
2. Тўлов вақти қатъий белгиланганг
яъни барча тўловлар товар
жўнатилгандан ёки хизмат бажарилгандан
сўнгина ўтказилади, аванс тўловлари,
тижорат кредитига рухсат этилм
3. Тўловчининг розилиги - тўлов ўтказилишининг асоси сифатида тан олинади;
4. Қайси соҳада, қайси ҳолларда
нақд пулсиз хисоб-китоб
Нақд пулсиз ҳисоб-китобларни ташкил қилиш тамойиллари тўловчининг тўловга ва кредитга лаёқатлилик қобилиятини ҳисобга олмас эди.
Ҳозирги кунда нақд пулсиз ҳисоб-китобларнинг биринчи тамойили мулкчилик шаклидан қатий назар, хўжалик юритувчи субъектлар ўз маблағларини банкдаги ҳисоб варақларида сақлашлари ва барча операцияларни банк орқали ўтказишлари лозимлигини билдиради. Бозор муносабатлари шароитида ҳисоб-китобларнинг банк орқали ўтказилиши бозор иштирокчиларининг иқтисодий мустақиллиги билан қўшиб олиб борилиши керак.
Нақд пулсиз ҳисоб-китобларни ташкил қилишнинг иккинчи тамойили шундан иборатки, мижозларнинг ҳисобварақларидан пул маблағларини кўчиришг уларнинг топшириғи ёки розилигига асосан ҳисобварақдаги маблағлар чегарасида бажарилади.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролик кодексининг ишлаб чиқилиши ва жорий этилиши муносабати билан Марказий банк томонидан мижозларнинг ҳисобрақамлари бўйича операциялар ўтказиш тартиби белгиланган. Ҳисобварақлардан маблағларни ўтказиш, ҳисобварақ эгасининг топшириғи асосида бажарилади, мижозларнинг буйруғисиз ҳисобварақлардаги пул маблағлари фақат суд қарорига биноан, қонунда белгиланган тартибда банк ва мижоз ўртасидаги шартномага асосан кўчирилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси фуқоролик кодексига асосан мижозларнинг ҳисобварақларида барча талабларни бажаришга пул маблағлари етарли бўлган ҳолларда пул кўчирилиши бўйича мижознинг топшириғи ва бошқа ҳужжатларнинг келиб тушиши тартибида ҳужжатлар тўланиши лозим.
Мижоз ҳисобварағида барча талабларни тўлашга маблағлар етарли бўлмаган тақдирда ҳужжатларнинг тўланиши Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 1999 йил 22 январдаги «хўжалик субъектларининг банкдаги» ҳисобварақларидан пул маблағларни кўчириш тўғрисидаги 104-В сонли қарори билан тасдиқланган йўриқномага асосан олиб борилади. Агар мижоз билан банк ўртасидаги кредит шартномаси тузилган бўлса тўловлар банк кредити ҳисобидан амалга оширилиши мумкин.
Нақд пулсиз ҳисоб-китобларни ташкил қилишнинг учинчи тамойили шундан иборатки, маблағлар тўловчининг ҳисобварағидан ўчирилгандан сўнг олучининг ҳисобварағига ўтказилади. Тижорат банкларининг ҳисоб чеклари бўйича пул ўтказиш бундан мустасно.
Ҳисоб-китоблар бўйича хўжалик юритувчи субъектлар орасидаги ўзаро
эътирозлар белгиланган тартибда банк иштирокисиз кўриб чиқилиши ҳисоб-китобларни ташкил қилишнинг тўртинчи тамойилидир. Банклар ўз
вақтида тўланмаган хужжатлар бўйича пеняларни ҳисоблаш ва ундиришга жавобгар эмас. Тўловчи юклаб жўнатилган маҳсулотлар учун ўз вақтида тўланмаган суммага ҳисобланган пеняни тўловчи ва маҳсулот етказиб берувчи ўртасидаги тузилган хўжалик шартномасида кўзда тутилган тартибда тўлайди. Агар банк билан мижоз ўртасидаги пеня ҳисоблаш ва ундириш кўзда тутилган бўлса, бу ҳолда банк ўз вақтида тўланмаган ҳужжатлар бўйича пеня ҳисоблаш ва маҳсулот сотувчи корхона фойдасига ундириб бериши мумкин.
Нақд пулсиз ҳисоб-китобларни олиб боришнинг бешинчи тамойили
хисоб-китоб шаклларини танлаш билан боғлиқ. Мулкчилик шаклларининг хилма-хиллиги ҳамда товар пул муносабатлари ривожланиши шароитида хўжалик юрутувчи субъектларнинг фаолияти нақд пулсиз ҳисоб-китобларни ташкил қилиш хўжалик идоралари томонидан ҳисоб-китоб шаклларини эркин танлаш тамойилидан келиб чиқади ва улар хўжалик шартномасида мустаҳкамланади. Хўжалик органларининг шартномавий муносабатларига банк аралашмайди. Бу тамойил ҳисоб-китоб иштирокчиларининг ўзаро муносабатларининг ижобий натижалари учун моддий жавобгарлигини оширишга, ҳисоб-китоб ва шартномавий муносабатларни ташкил қилишда иқтисодий мустақилликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Нақд пулсиз ҳисоб-китобларнинг олтинчи тамойили тўловнинг муддатлилигидир. Бу тамойил катта амалий аҳамиятга эгадир. Хўжалик юритувчи субъектлар тўловнинг қандай муддатда келиб тушиши тўғрисидаги
ахборотга эга бўлган ҳолда ўз маблағларининг айланишини рационал ташкил
қилишг қарз маблағларига бўлган заруратни ҳисоблаб кўришиг шу билан бирга ўз балансининг ликвидлигини бошқариб бориши мумкин бўлади.
Маҳсулот сотувчи ва олувчи томонлар келишувига кўра тўловлар муддатли, муддатдан олдин ҳамда муддатли кечиктирилган бўлиши мумкин. Муддатли тўловлар қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
- Товар жўнатилмасдан ёки хизматлар бажарилмасдан олдин, бундай тўловлар аванс тўловлари ёки олдиндан тўлов кўринишида амалга оширилади.
- Товар жўнатилгандан кейин, яъни товарни бевосита акцепт қилиш йўли билан.
- Йирик суммага тузилган шартномаларда кўрсатилган суммаларни бўлиб-бўлиб тўлаш йўли билан амалга оширилади.
Банкларда мижозларга бир қатор ҳисобварақлар очилади. Булар талаб қилингунча сақланадиган депозитлар бўйича ҳисобварақлар, жамғармали депозитлар ва муддатли депозитлар бўйича ҳисобварақлардир. Талаб қилунгунчага сақланадиган депозитлар бўйича ҳисобварақлар илгариги ҳисоб-китоб ҳисобварақларга тенглаштирилган бўлиб, хўжаликларнинг барча операциялари айнан мана шу ҳисобварақлардан ўтказилади. Жамғармали ва муддатли депозитлар бўйича ҳисобварақлар хўжаликлар томонидан қўшимча даромад олиш ёки пул маблағларини аста-секин кўпайтириб бориш мақсадида очилади.
Нақд пулсиз ҳисоб-китоблар бир неча шаклларда олиб борилади ва бу шакллар вақт ўтиши билан ўзгариб бориши мумкин. Ҳозирги кунда республикада нақд пулсиз ҳисоб-китоблар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки белгилаган ва ҳалқаро амалиётда қабул қилинган шаклларда ташкил этилади. Ҳисоб-китоб шакллари дейилганда ҳуқуқий
меъёрларда кўзда тутилган, пул маблағларининг маҳсулот етказиб берувчи ёки хизмат кўрсатувчи корхона ва ташкилотларнинг ҳисобварағига ёзиш усули ҳисоб-китоб ҳужжатининг тури ва ҳужжатлар айланиши тартиби билан фарқ қилувчи ҳисоб-китоб турлари тушунилади. Корхоналар ўзларига қулай бўлган ҳисоб-китоб шаклини эркин танлайдилар ва уни ўзаро шартномада мустаҳкамлаб қўядилар.
Нақд пулсиз ҳисоб-китоблар олдига бир қатор талаблар қўйилади. Ҳисоб-китобларни амалга ошириш жараёнларида уларга амал қилиш талаб қилинади. Бу талаблар қуйидагилар :