Автор работы: Пользователь скрыл имя, 03 Февраля 2014 в 22:27, доклад
Китоб инсоният шу пайтгача яратган энг зўр ўн кашфиётдан бири сифатида умумжахон олимлари томонидан эътироф этилган. Китоблардаги сўз санъати дурдоналарини ўқиб англаган киши ўзида янгича фикр, янгича туйғулар пайдо бўлганини хис қилади. Китоб инсон фикри, ақл-идроки, хис-туйғуларини ёзув шаклида бошқаларга етказувчи, инсон маънавиятини юксалтиришга хизмат қилувчи восита сифатида хам ноёб кашфиёт саналади. Шунинг учун хам Президентимиз И.А.Каримов – “Хаммамизга маълумки, муқаддас китобларимиз ва қадриятларимиз, буюк мутафаккир аждодларимиз мероси бизни доимо халол мехнат билан яшашга, мардлик, саховат ва камтарликка чақиради...” 1 деб таъқидлаганлар.