“Шарқ зиёкори “ МЧЖ – мамлакатимиз китоб савдосининг етакчиси

Автор работы: Пользователь скрыл имя, 03 Февраля 2014 в 22:27, доклад

Краткое описание

Китоб инсоният шу пайтгача яратган энг зўр ўн кашфиётдан бири сифатида умумжахон олимлари томонидан эътироф этилган. Китоблардаги сўз санъати дурдоналарини ўқиб англаган киши ўзида янгича фикр, янгича туйғулар пайдо бўлганини хис қилади. Китоб инсон фикри, ақл-идроки, хис-туйғуларини ёзув шаклида бошқаларга етказувчи, инсон маънавиятини юксалтиришга хизмат қилувчи восита сифатида хам ноёб кашфиёт саналади. Шунинг учун хам Президентимиз И.А.Каримов – “Хаммамизга маълумки, муқаддас китобларимиз ва қадриятларимиз, буюк мутафаккир аждодларимиз мероси бизни доимо халол мехнат билан яшашга, мардлик, саховат ва камтарликка чақиради...” 1 деб таъқидлаганлар.

Прикрепленные файлы: 1 файл

Шарқ зиёкор1.doc

— 63.00 Кб (Скачать документ)

“Шарқ зиёкори  “ МЧЖ – мамлакатимиз китоб  савдосининг етакчиси.

Китоб инсоният  шу пайтгача яратган энг зўр ўн кашфиётдан бири сифатида умумжахон олимлари томонидан  эътироф этилган. Китоблардаги сўз  санъати дурдоналарини ўқиб англаган киши ўзида янгича фикр, янгича туйғулар пайдо бўлганини хис қилади. Китоб инсон фикри, ақл-идроки, хис-туйғуларини ёзув шаклида бошқаларга етказувчи, инсон маънавиятини юксалтиришга хизмат қилувчи восита сифатида хам ноёб кашфиёт саналади. Шунинг учун хам Президентимиз И.А.Каримов – “Хаммамизга маълумки, муқаддас китобларимиз ва қадриятларимиз, буюк мутафаккир аждодларимиз мероси бизни доимо халол мехнат билан яшашга, мардлик, саховат ва камтарликка чақиради...” 1 деб таъқидлаганлар.

Китобнинг бой маънавий мазмун ва моҳиятини оммалаштириш, ахолига етказиш вазифасини хар қандай жамиятда кўпроқ савдо шахобчалари, магазинлар, расталар ва бошқа воситалар бажариб келган. Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг энг аввало ноширлик-китобат санъатига, бадиий ва ўвув адабиётларига, бадиий ижод истиқболига , унинг янада жаҳон халқлари адабиёти сафидан муносиб ўрин олишига давлатимиз томонидан катта эътибор бериб келинмоқда. Нашриёт ва матбаа сохасида янги моддий –техника базаси шаклланиб, нашр ишлари хозирги замон талаблари асосида ривожланиб бормоқда.

Республикамизда 90 нашриёт, хокимиятлар ва бошқарув органлари, ўқув ва илмий- тадқиқот муассасалари қошида 58 ноширлик бўлимлари фаолият кўрсатмоқда. Айни вақтда 1300 дан ортиқ матбаа корхоналари китобларни чоп этиш билан шуғулланмоқда. Мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган “Ўзбекистон, Ўқитувчи”,”Ғофур Ғулом” ва “Чўлпон” нашриёт–матбаа ижодий уйлари,Шарқ” нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси ва “Ўзбекистон миллий энциклопедияси”, Давлат илмий нашриётлари Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги тизимидаги энг нуфузли ижодий жамоалар бўлиб мунтазам равишда китобхонларнинг талаб ва истакларини ўрганиб бормоқдалар.

Шу мақсадда улар бозор  иқтисодиёти талабларидан келиб  чиққан холда нашр этилаётган китобларни тезроқ ўқувчиларга __________________________________________________________

1. Ислом Каримов «Юксак  маънавият-енгилмас куч», Тошкент  «Маънавият», 2008, 21 бет

етказиш, улар талаб эхтиёжларини қондириш ва мунтазам ўрганиб бориш, мамлакатимиз ахолисига маданиятли китоб савдоси хизматини ташкил этиш билан шуғулланаётган “Шарқ зиёкори” номли ихтисослашган маъсулияти чекланган жамиятни хам таъсис этганлар. “Шарқ зиёкори” МЧЖ Тошкент шахри ва барча вилоятларимизда юқори маданиятли китоб савдосини ташкил этмоқда десак хато бўлмайди.

“Шарқ зиёкори” МЧЖ фаолиятини қуйидаги кўрсаткичлар орқали ифодалаш мумкин:

 

 

ФИЛИАЛЛАР

 

Китоб ва канцтоварлар сотиш  млн.сўм

Ажратилган савдо майдони  кв.м.

2006 й.

2010 й.

2010й 2006й.га нисбатан ўсиш

1

Тошкент

794,5

2026,0

2,6 баробар

535

Андижон

40,5

147,8

3,6  

199

3

Бухоро

27,7

57,3

2,1

108

4

Джизах

106,7

119,2

1,1

75

5

Навоий

52,6

189,6

3,6

150

6

Наманган

30,3

251,5

8,3

470

7

Самарқанд

61,7

39,2

-

131

8

Хива

18,5

74,4

4

117

9

Қарши

117,6

174,9

1,5

132

10

Нукус

44,8

27,9

-

40

11

Фарғона

19,3

58,8

3

28

12

Термез

33,2

53,2

1,6

100

13

Гулистон

0,0

23,9

-

65

 

Хаммаси

1347

3244

2,4

2150


 

“Шарқ зиёкори” МЧЖ нинг 2010 йилдаги жаъми китоб ва канцтоварлар сотиш хажми 3 млрд.244 млн. Сўмни ташкил этиб 2006 йилга нисбатан 2,4 баробарга  ошган.

         

          Мазкур кўрсаткични вилоятдаги филиаллари бўйича тахлил қилганда энг катта ўсиш Наманган, Хива, Фарғона, Андижон, Навоий шахарларига тўғри келаётганлиги кўзга ташланмоқда. Шу билан бирга Самарқанд ва Нукус шахарларида китоб савдосига бўлган ахамият сустлиги сабабли сотиш хажми кескин пасайиб кетган.

“Шарқ зиёкори” МЧЖ нинг асосий молиявий кўрсаткичлари 2010 йилда қуйидагича:

1.Жаъми китоб ва канцтоварлар  сотиш хажми,млн.сўм 3243,7

2.Жумладан канцтоварлар улуши                                       20%

3.Ялпи даромад, млн.сўм                                                     819,92

4.Давр харажатлари, млн.сўм                                             464,55

5.Жумладан:бошқарув харажатлари                                   56,61

                       сотиш харажатлари                                        364,87

                        бошқа харажатлар                                         43,07

6.Молиявий фаолият  харажатлари,млн.сўм                       60,09

7.Солиқ ва йиғимлар,млн.сўм                                              192,87

8.Соф фойда, млн.сўм                                                           102,41

9.Фойдалилик (рентабеллик)  коэффициентлари % :

    Ялпи фойдалилик (ялпи даромадни товар сотиш  хажмига нисбатан)                                                                                     - 25%

     Соф фойдалилик (соф фойдани сотиш хажмига  нисбатан) -3%

             Юқоридаги иқтисодий кўрсаткичлардан  маълум бўлишича “Шарқ зиёкори”  МЧЖ китоб савдосини ташкил этиш бўйича ижобий-рентабелли фаолият кўрсатмоқда. Албатта, китоб савдосини ўзига хос хусусиятларини хисобга олганда мазкур МЧЖ нинг фойдалилик кўрсаткичи янада бир неча баробар юқори бўлсагина, ишчи-ходимларни рағбатлантириш, моддий –техника базасини ривожлантириш ва янги сервис технологияларни қўллашга имкониятлар яратилар эди. Ана шу мақсадда биз “Шарқ зиёкори” фаолиятини, унинг китоб дўконлари холатини ва китобсеварларга хизмат қилиш жараёнларини ўргандик.”Шарқ зиёкори” хозирги Ўзбекистон китоб савдосида фаолият юритаётган барча бозор субъектлари китоб сотиш хажмининг ярмидан кўпроғини таъминламоқда ва вилоятлардаги хусусий китоб дўконларига қараганда юқорироқ даражада савдо хизмати ташкил этмоқда: МЧЖ нинг магазинларида китоблар ассортименти кўпроқ; савдо майдонлари кенгроқ ва замонавий сотиш усули-харидорларни ўзларига китоб билан танишиши, танлаш ва эркин равишда савдо майдонида харакат қилишга имкониятлар яратилган.

             “Шарқ зиёкори” МЧЖ фаолиятини  тадқиқ қилиниши натижасида унинг янада юқорироқ иқтисодий самарадорликка эришиши учун қуйидаги ички ва ташқи омиллардан фойдаланишини тавсия қиламиз.

1.”Шарқ зиёкори” нинг  вилоятдаги китоб дўконлари борлигини  кўпчилик хали билмайди. Китоб дўконлари манзиллари, китоб ассортиментлари ва сотиш усуллари тўғрисида газета, телерадио компаниялари орқали хамда махсус ёзма ахборотларни хеч бўлмаганда хар ойда бир марта ахолига етказиб туриш.

2. МЧЖ китоб дўконларида  ишлаётган ходимларнинг 90% китоб  савдосини ташкил қилиш бўйича  махсус билимга эга эмас. Шунинг учун вилоятлар ва Тошкент шахридаги иқтисодиёт ва сервис маиший хизмат коллежларида китоб савдоси бўйича алохида дастурлар асосида малака ошириш ва мутахассислар тайёрлашни йулга қўйиш.

3.”Шарқ зиёкори” нинг  хозирги китоб дўконларига ажратилган савдо майдонларидан тўлароқ фойдаланиш, кўпроқ китоб ассортиментини кўрсатиш, оғзаки ва ёзма реклама воситаларидан фойдаланиш,харидорлар-университет, институт, коллеж, лицей, умумий ўрта мактаблар, давлат идоралари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва барча китобсеварлар ва нашриётлар билан доимий ишлаш учун замонавий “мерчендайзер” мутахассислигини олдин марказий бошқарув идорада, кейинчалик барча вилоятларда хам босқичма-босқич жорий қилиш зарур. Чунки хозирги китоб дўконларининг савдо майдонларидан фойдаланиш коэффициенти жуда паст, реклама воситалари кам ва ходимларда малака етишмайди.

4.Ўзбекистон Республикаси  вазирлар махкамасининг 3 август 2002 йилдаги 279 сонли “Республикада  китоб савдоси тизимини такомиллаштириш  чоралари тўғрисидаги” қарорида  шахар ва туманларда янги китоб магазинларини очиш бўйича берилган топшириқлар, айниқса, Фарғона, Қарақалпағистон, Сирдарё, Джизах, Самарқанд, Сурхандарё ва Бухоро вилоятлари хокимликлари томонидан қониқарсиз бажарилиб, атига 28-131 кв метргача савдо майдонлари ажратилган холос. Шунинг учун вилоятларнинг хар бир шахри ва туманларида китоб дўконларини ташкил этиш масаласи,уларни замонавий жихозлар билан таъминлаш, китобларни истеъмолчи-китобсеварларга яқинлаштириш муаммосини хал қилиш вақти келди деб хисоблаймиз.

 

 

                                                                    Гулбахор Солиева

Наманган “Транспорт ва ахборот технологиялари” коллежи катта ўқитувчиси                                                    




Информация о работе “Шарқ зиёкори “ МЧЖ – мамлакатимиз китоб савдосининг етакчиси