Автор работы: Пользователь скрыл имя, 14 Декабря 2013 в 15:03, реферат
Тижорат банкларнинг даромадлари ва уларнинг манбаларини банк фаолиятига қараб, яъни тижорат банклари амалга оширадиган операциялар нуқтаи назаридан классификация қилиш мумкин.
Тижорат банкларининг даромади банк фаолиятининг кредит бериш, дисконт фаолияти, траст (ишонч) хизмати кўрсатиш, банкларнинг кафолатлаш фаолияти, қимматли қоғозлар билан операциялар, депозитларни қабул қилиш ва уларнинг ҳисобини юритиш билан боғлиқ фаолият, бошқа банклар билан вакиллик муносабатларига асосланган фаолият, ноанъанавий хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ фаолият ва бошқа фаолият турлари натижасида шаклланади.
Тижорат банклари омонат бўйича тўлайдиган фоизни ўзлари тақдим этадиган ссудалар учун оладиган ссуда фоизидан пастроқ қилиб белгилайди. Олинган ва тўланган фоизларнинг суммалари ўртасидаги фарқ банкларнинг ялпи фойдасини ташкил этади. Унга бошқа ҳар хил операциялардан кўрилган даромадлар ҳам киради. Банк ялпи фойдасининг бир қисмини ўз харажатларини қоплашга иҳлатади, қолган қисми эса соф фойдани ташкил қилади.
Тижорат банкининг даромадлари манбалари ичида активлари асосий ўринни эгаллайди. Даромад келтиришига қараб банк активлари: даромад келтирувчи активлар ва даромад келтирмайдиган активларга бўлинади.
Даромад келтирувчи активларга қўйидагилар киради:
а) барча берилган кредитлар жумладан, банклараро кредитлар;
б) ўз инвестициялари;
в) хазина векселлари;
г) давлат облигациялари;
д) қимматли қоғозлар.
Даромад келтирувчи активларга эса:
а) пул активлари гуруҳи;
б) асосий воситалар;
в) капитал харажатлар;
г) барча моддий активлар ва бошқа активлар;
д) номоддий активлар киради.
Тижорат банклари фаолиятини таҳлил қилишда бир марта бўладиган даромадларни алоҳида ҳисобга олиш лозим. Бундай даромадлар нейтрал даромадлар деб аталиб, уларга қўйидагилар киради: бир марталик тушумлар; ўтган даврдаги фоизлар бўйича тушумлар; банк бизнесига ёд тушумлар (бошқа банкка ёрдам, Марказий банкдан тушум).
2-Жадвал
Тижорат банкининг фаолият натижалари (минг сўм.)
Манбалар |
2000й. |
2002й. |
Даромадлар: |
||
Берилган кредитлар бўйича фоиз тўловлар |
106051 |
90408 |
Қимматли қоғозлар ва валюта операцияларидан олинган даромадлар |
3197 |
31879 |
Кўрсатилаётган хизматлар учун комиссион тўловлар |
14365 |
144708 |
бошқалар |
32256 |
42478 |
Жами даромадлар |
155869 |
309473 |
Харажатлар |
128062 |
205192 |
Фойда |
27807 |
104281 |
Юқоридаги 1-жадвал рақамларидан кўринадики, Тижорат банкнинг ўтган бир йил давомидаги натижалари ижобий. Бу банк даромадлари бир неча баробар ошган. Бу эса мижозларнинг банкка бўлган ишончини орттиради.
Банк даромадларини ҳисоблашнин
Банкнинг бошқа кўпгина турдаги операцияларидан даромад комиссион тўловлар шаклида келади. Яъни, кўрсатилган хизмат учун мижоз банкка маълум суммани тўлайди. Даромад миқдорини ҳисоблаш учун мижоз билан банк орасида кўрсатилган хизматга шартномада белгиланган ҳақни олиш керак. Комиссион тўловлар суммаси кўрсатиладиган хизмат турига, хизмат кўрсатиш даврида бўлиши мумкин бўлган рискка эътибор қилган ҳолда белгиланади. Банклар комиссион тўловларни кўпинча пассив операцияларда оладилар. Банк тизимимизда комиссион тўловлар асосан юридик ва жисмоний шахслар ҳисобрақамларини юритиш орқали келади.
Ҳозирда замонавий банк тизимида барқарор ва катта даромад келтирувчи баъзи хизматлар ўзимизда қўлланилмайди. Бу эса банк фаолиятини амалга оширишда ҳали фойдаланилмаётган резервлар борлигидан далолат беради.
Информация о работе Тижорат банкларнинг даромадлари ва уларнинг туркумланиши