Автор работы: Пользователь скрыл имя, 14 Декабря 2013 в 15:03, реферат
Тижорат банкларнинг даромадлари ва уларнинг манбаларини банк фаолиятига қараб, яъни тижорат банклари амалга оширадиган операциялар нуқтаи назаридан классификация қилиш мумкин.
Тижорат банкларининг даромади банк фаолиятининг кредит бериш, дисконт фаолияти, траст (ишонч) хизмати кўрсатиш, банкларнинг кафолатлаш фаолияти, қимматли қоғозлар билан операциялар, депозитларни қабул қилиш ва уларнинг ҳисобини юритиш билан боғлиқ фаолият, бошқа банклар билан вакиллик муносабатларига асосланган фаолият, ноанъанавий хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ фаолият ва бошқа фаолият турлари натижасида шаклланади.
Тижорат банкларининг даромадлари ва харажатлари, банк фойдасини шакллантириш
1. Тижорат банкларнинг даромадлари ва уларнинг туркумланиши
Тижорат банкларнинг даромадлари ва уларнинг манбаларини банк фаолиятига қараб, яъни тижорат банклари амалга оширадиган операциялар нуқтаи назаридан классификация қилиш мумкин.
Тижорат банкларининг даромади банк фаолиятининг кредит бериш, дисконт фаолияти, траст (ишонч) хизмати кўрсатиш, банкларнинг кафолатлаш фаолияти, қимматли қоғозлар билан операциялар, депозитларни қабул қилиш ва уларнинг ҳисобини юритиш билан боғлиқ фаолият, бошқа банклар билан вакиллик муносабатларига асосланган фаолият, ноанъанавий хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ фаолият ва бошқа фаолият турлари натижасида шаклланади.
Ушбу фаолиятларнинг ҳар бир тури банк ушбу операцияларда қандай вазиятда қатнашишига қараб ажралиб туради. Юқоридаги фаолият турларининг баъзилари актив операцияларга кирса, баъзилари эса пассив операцияларга киради. Даромадлар ҳар бир фаолият туридан турлича келиши мумкин. Актив операциялардан келадиган даромад умумий даромадларнинг асосий салмоғини ташкил этади.
Кредитлаш операциялари воситасида даромадларнинг шаклланишини икки таркибий элементга бўлиш мумкин:
Кредит беришнинг иккинчи тури банклараро кредит ёки бошқа банкдаги муддатли депозит шаклида ҳам бўлиши мумкин. Кредит бериш фаолиятининг ривожланиши шарт-шароитлари бўлиб, кредит муассасалари орасида маълумот айирбошлашнинг яхши йўлга қўйилганлиги, воситаларнинг мавжудлиги, яъни банк бозорида ресурсларни қайта тақсимлаш билан шуғулланувчи воситачиларнинг борлиги ҳамда вакиллик ҳисобвараўларини малакали бошқариш ҳисобланади.
Ҳозирги кунда Республикамиз банк тизимида мижозларни ҳамда бошқа банкларни кредитлаш тижорат банклари даромадининг асосий қисмини ташкил этади. Кўпгина банклар қисқа ва узоқ муддатларга мавжуд маблағларини кредитга бериб, турлича фоиз ставкалар ўрнатган ҳолда даромад оладилар. Ҳар бир банк фоиз ставкаларини ўз кредит сиёсатига мос равишда белгилайдилар ва бу ставкалар бир-биридан фарқланиши мумкин. Бироқ орадаги фарқ унчалик катта эмас, чунки барча банклар ўз фоиз ставкаларини Марказий Банк белгилаб берган мажбурий резерв ставкасига мос ҳолда белгилайдилар.
Жаҳондаги етакчи мамлакатлар банк тизимида кредитлашнинг кўпгина турлари мавжуд бўлиб, улар қай мақсадга йўналтирилганига қараб гуруҳланади. Хусусан, ипотека, ломбард, овердрафт, контокоррент, истеъмол ва бошқа кўпгина кредит турларини санаб ўтиш мумкин. Бироў бизда одатдаги қисқа, ўрта ва узоқ муддатга кредитлаш кўп ҳолларда қўлланилади. Кўпгина кредит турларининг амалиётда йўқлиги ҳали иқтисодий тизимнинг мукаммал ривожланмаганлигидан, капитал айланишининг сустлиги, кредитлаш билан боғлиқ кўпгина рисклар мавжудлиги каби омилларнинг мавжудлигидадир.
Дисконт – фаолиятнинг банк томонидан тўланмаган векселлар, чеклар ва талабномаларни маълум скидка-дисконт эвазига харид қилиши тушунилади.
Дисконт – фаолиятнинг асосий турларидан бири бўлиб, банкнинг факторинг операциялари ҳисобланади.
Факторинг операцияларининг ушбу тури икки хил бўлади:
Биринчи ҳолатда банк тўловчи томонидан қопланмаган мажбуриятни мол етказиб берувчидан талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Иккинчи ҳолатда эса банкда бу ҳуқуқ йўқ, шу боис риск юқори ва шунга яраша фоиз ҳам юқори қўйилади.
Банк томонидан факторинг операцияси учун оладиган фоизлар, яъни мукофот икки қисмдан ташкил топади, булар:
Даромад манбаининг ушбу тури фоизли даромадлар гуруҳига киради.
Траст (ишончлилик) ва вакиллик операциялари бўйича банк фаолиятининг ушбу тури банкка даромадни мижоз мулкини (кўчмас мулк, қимматли қоғозлар, ҳисоб рақамдаги маблағлар) бошқариш ёки ушбу мулкка доир айрим махсус топшириқларни бажариш орқали комиссион тўловлар шаклида келтиради. Траст шартномаларида банк келишувга мувофиқ тарзда мижозга мулкларни бошқариш эвазига маълум фоиз ваъда қилади. Вакиллик, яъни агентлик хизмат турида банк ва мижоз орасида операциянинг аниқ тури белгилаб берилган бўлади. Траст операцияларида ҳам ўзига яраша ҳам мавжуд. Хусусан, жорий йилда мижоз мулкидан фойдаланиш эвазига келган даромад келишувга нисбатан паст бўлиши мумкин, бунда эса зарар банк томонидан қопланиши керак. Шу боис траст хизматлари учун комиссион тўловлар ҳам юқорироқ бўлади. Юқоридаги хусусиятга кўра, траст хизмати учун комиссион тўлов ҳам қўйидаги элементлардан ташкил топган:
Тижорат банкларининг қимматли қоғозлар билан боғлиқ операциялари ҳам банкка маълум даромад келтиради. Фаолиятнинг ушбу тури икки қисмдан ташкил топади. Яъни, буларга: банкнинг ўзи томонидан қимматли қоғозлар чиқарилиши ва уларнинг бозорда сотилиши; бошқа эмитентлар қимматли қоғозлари билан боғлиқ иккиламчи бозордаги операциялар ҳамда корхона ва ташкилотларни хусусийлаштириш билан боғлиқ хизматлар киради. Банкнинг тижоратнинг ушбу турида оладиган даромади ўзи чиқарган ва бошқа эмитентларнинг акциялар курсидаги фарқланиш ва хусусийлаштириш учун оладиган хизмат тўловларидан ташкил топади.
Чет эл банк тизимида қимматли қоғозлар билан бўладиган операциялар даромад манбалари орасида катта салмоққа эгадир. Бунга асосий сабаблардан бўлиб, сармоя бозорларининг мукаммал ва тўлиқ фаолият юритиши ҳамда капитал айланиш механизмларининг пухта ишлаб чиқилганлиги деб ҳам қараш мумкин. Афсуски, ўзимизда иккиламчи бозор амалда қарийб фаолият юритмайди. Эндигина ҚМДО ва баъзи қимматли қоғозларнинг турлари бўйича операциялар амалга оширила бошланди. Бироқ ҳали мукаммал фаолият кўрсатиш учун етарли даражага етишиш учун кўп вақт керак бўлади.
Шуни таъкидлаш керакки, қимматли қоғозлар билан бўладиган операциялар ёрдамида банклар инвестицион фаолиятни амалга оширишлари мумкин бўлади. Бу эса банклар учун даромадларнинг янги манбаларини кашф этади. Ундан ташқари маблағларнинг қимматли қоғозлар орқали молиявий инвестиция эвазига ишлаб чиқаришга йўналтирилиши иқтисодиёт ўсишининг муҳим омилларидан бири бўлиб ҳисобланади. Қимматли қоғозлар билан боғлиқ операцияларнинг бизнинг мамлакатимизда яхши ривожланмаганлигига банклар ихтиёридаги маблағларнинг етарлича бўлмаслиги ва оқибатда акция, облигациялар сотиб олишга йўналтирилмаслиги ҳам сабаб бўлади. Маблағ мавжуд бўлганда ҳам акциялардан келадиган даромад жуда пастлиги ва кўпгина эмитентлар хўжалик фаолиятининг ишончсизлиги ҳам бу соҳанинг етарли ишламаслигига олиб келади.
Банкнинг кафиллик фаолияти
банкка пул шаклида даромад
келтиради. Банк мижозларга
Маблағларни депозитларга жалб қилиш ва уларнинг ҳисобини юритиш билан боғлиқ фаолият. Ушбу операциялар қўйидаги шаклларда даромад келтириш имконини беради:
Банкларнинг даромадлари юқоридаги фаолият турларининг барчасидан ёки бир қисмидан ташкил топиши мумкин.
Республикамиз банк тизимида юридик ва жисмоний шахслар маблағларини банклар томонидан депозитларга жалб қилиш банк хизматалари орасида энг кўп тарқалган туридир. Ҳозир барча юридик шахслар ҳисобрақамлари банкларда талаб қилиб олингунча депозит шаклида бўлиб, банклар уларни юритиш билан даромад оладилар. Яъни ҳар бир операция эвазига банк фиксирланган фоизларни ушлаб қолади ва шундан даромад кўради.
Банк ноанъанавий
Демак, юқоридагилардан келиб чиқиб, банк даромадларини шаклига кўра қўйидаги уч гуруҳга ажратиш мумкин:
Тижорат банкларининг янги қабул қилинган бухгалтерия режасини қараб чиқадиган бўлсак, бу ерда даромадлар қўйидагича таснифланади:
Энди биз яна ҳам аниқроқ қўилиб тижорат банкларининг даромадлари таркибини кўриб чиқамиз.
2. Тижорат банкларининг фоизли ва фоизсиз даромадлари
Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг даромадлари ва харажатлари «Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки тўғрисида»ги ҳамда «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларига ҳамда Марказий Банк томонидан қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг даромадлари, харажатлари ҳисобини юритиш ва уларнинг даромад солиғини ҳисоблаш тўғрисида» Муваққат Низомида тижорат банкларининг фаолият қилиш тартиби белгиланган бўлиб, банклар бу меъёрий ҳужжатлар асосида ўз даромадлари ва харажатларини амалга оширадилар.
Ҳар бир тижорат банклари ўз фаолиятларини олиб боришдан мақсади юқори даромад олишга қаратилган. Бу даромадларни кўпайтириш йўлларини тижорат банклари ўзлари мустақил равишда белгилайдилар.
Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари асосий даромадларини бажарадиган операциялардан олади. Энг аввало банк оладиган даромад бўлиб унинг кредит операцияси ҳисобланади. Тижорат банклари мижозларга маълум муддатга қатъий белгиланган фоизларда кредит беради. Банк бундан ташқари аҳолига кўрсатадиган хизматлар учун ҳақ олади.
Фоизли даромадлар олдиндан шартнома асосида белгиланган фоиз ставка бўйича ҳисобланади. Булардан асосийлари кредит бўлиб банклар ўз капиталини тезроқ кўпайтириш мақсадида, жалб қилинган маблағлардан самарали фойдаланиш ва улардан фойдалганда кўпроқ фойда олиш учун, қисқа муддатли кредитга кўпроқ маблағ йўналтиради. Чунки бу қисқа муддатли кредит жуда оз фурсатда яна банкка қайтиб у бўйича ҳисобланган фоизлар ҳам банк даромадига келиб тушади.
Банклар мижозларнинг ҳисобидан уларнинг топшириқларини бажариш билан боғлиқ комиссион операцияларни ҳам олиб борадилар.
Бундай комиссион операциялар мамлакат ичида ёки бир мамлакатдан бошқа мамлакатга пул ўтказишда, банк ўз мижозларига уларнинг ҳисоб-китоб, жорий, валюта, қарз ва бошқа ҳисобварақларини очиш ҳамда юритиш бўйича кўрсатадиган хизматлар, нақд пул бериш (олиш) шунингдек ахборот, маслаҳат, экспертиза ҳамда бошқа хизматлар кўрсатишда юзага келади ва улардан олинадиган ҳақлар ҳам банк даромадини ташкил этади.
Бундан ташқари банклар инвестиция бўйича, яъни қимматли қоғозларни сотиб олиш орқали ҳам юқори даромад оладилар.
Тижорат банклари қимматли қоғозлар чиқариш ва жойлаштириш билан ҳам шуғулланиши мумкин. Яъни, банк қимматли қоғозлар чиқариш, харид қилиш, сотиш, ҳисобини юритиш ва уларни сақлаш, мижоз билан тузилган шартномага асосан қимматли қоғозларни бошқариш, қимматли қоғозлар билан бошқа операцияларни бажариш орқали даромад кўради.
1-Жадвал
Саноат қурилиш банкида фоизли даромадларнинг динамикаси
2000й. |
2001й. |
2002й. | |
Ялпи даромад |
100% |
100% |
100% |
Фоизли даромадлар |
33,7% |
45,2% |
48,4% |
Саноат қурилиш банкида фоизли даромадлари таркиби
2000й. |
2001й. |
2002й. | |
Ссудадан олинган фоизлар |
94,1 |
98,2 |
91,2 |
Лизингдан олинган фойда ва дисконтлар |
0,0 |
1,7 |
1,7 |
Қимматли қоғозлардан олинган даромад |
5,9 |
0,1 |
6,7 |
бошқа фоизли даромадлар |
0 |
0 |
0 |
Жами фоизли даромадлар |
100 |
100 |
100 |
Тижорат банклари
бажарадиган операцияларидан
Фоизсиз даромадлар.
Тижорат банклариниг
фоизсиз даромадларига қўйидаги
Информация о работе Тижорат банкларнинг даромадлари ва уларнинг туркумланиши