Реал сектор корхоналарини кредитлашда банкларнинг иштирокини янада кенгайтириш долзарб масалалари

Автор работы: Пользователь скрыл имя, 23 Ноября 2014 в 18:29, доклад

Краткое описание

Жаҳон иқтисодиётида ҳанузгача давом этаётган молиявий-иқтисодий инқирозга қарамай мамлакатимизда Президентимиз бошчилигида ўз вақтида ишлаб чиқилган инқирозга қарши чоралар дастурининг амалга оширилаётганлиги барқарор иқтисодий ўсишнинг муҳим омили бўлмоқда. Дарҳақиқат, белгилаб берилган инқирозга қарши чоралар дастурининг нечоғлик муҳим аҳамиятга эга эканлигини сўнгги йиллар мобайнида эришилган натижаларни қайд этаётган кўрсаткичлар ҳам кўрсатиб турибди.
Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг салбий оқибатларини олдини олишга қаратилган чораларнинг ўз вақтида қабул қилинганлиги Ўзбекистон иқтисодиётининг тез суръатларда ривожланишига мустаҳкам асос яратди.

Прикрепленные файлы: 1 файл

Tezis.docx

— 24.85 Кб (Скачать документ)

Д. Баратов, БМА

 

РЕАЛ СЕКТОР  КОРХОНАЛАРИНИ КРЕДИТЛАШДА БАНКЛАРНИНГ ИШТИРОКИНИ  ЯНАДА  КЕНГАЙТИРИШ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ

Жаҳон иқтисодиётида ҳанузгача давом этаётган молиявий-иқтисодий инқирозга қарамай мамлакатимизда Президентимиз бошчилигида ўз вақтида ишлаб чиқилган инқирозга қарши чоралар дастурининг амалга оширилаётганлиги барқарор иқтисодий ўсишнинг муҳим омили бўлмоқда. Дарҳақиқат, белгилаб берилган инқирозга қарши чоралар дастурининг нечоғлик муҳим аҳамиятга эга эканлигини сўнгги йиллар мобайнида эришилган натижаларни қайд этаётган кўрсаткичлар ҳам кўрсатиб турибди.

Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг салбий оқибатларини олдини олишга қаратилган чораларнинг ўз вақтида қабул қилинганлиги Ўзбекистон иқтисодиётининг тез суръатларда ривожланишига мустаҳкам асос яратди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов таъкидлаб ўтганларидек, “Банкларнинг ресурс базаси кенгайиб, мустаҳкамланмоқда, улар томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифати яхшиланмоқда. 2013 йилда иқтисодиётнинг реал секторига ажратилган кредитларнинг ялпи ҳажми 30 фоизга ошди. Ўтган йили тижорат банкларининг жами капитали 25 фоизга, 2000 йилдагига нисбатан эса 46 баробардан зиёд кўпайди. Натижада бугунги кунда банкларимиз капиталининг етарлилик даражаси 24,3 фоизни ташкил этмоқда, бу эса банк назорати бўйича Базель қўмитаси томонидан 8 фоиз этиб белгиланган талабдан   уч баробар кўпдир. Банк тизимининг ликвидлиги 65 фоиздан зиёд бўлиб, бу жаҳон амалиётида умумий тарзда қабул қилинган,  «юқори»  деб  аталадиган   кўрсаткичдан  2,2 баробар ортиқдир. Кредит портфели жами маблағларининг 80 фоизга яқини ички манбалар улушига тўғри келмоқда”1.

Глобал молиявий-иқтисодий инқирознинг юзага келиш сабабларидан бири тараққий этган мамлакатларда ташқи қарз миқдорининг ошиб кетганлиги ҳисобланади. Ташқи қарзнинг халқаро амалиётда қабул қилинган меъёрий даражадан ошиши мамлакатнинг халқаро валютавий тўловга қобиллигига салбий таъсир кўрсатади, ички валюта бозорида хорижий валюталар таклифини камайтиради, ссуда капиталлари бозорида ресурсларнинг қимматлашувига олиб келади.

Бугунги кунда республикамиз тижорат банклари олдида жуда муҳим вазифа турибди – миллий иқтисодиётимизнинг реал сектори корхоналарининг инновациявий янгиланишига имкон борича ёрдам бериш масалаларини ҳал этиш. Бу жараёнда иштирок этиш банк институтлари учун  фойдалидир, чунки уларнинг даромади ҳамда рақобатбардошлиги ошади.

Шундай экан, банк тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ҳозирги босқичида иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини модернизациялаш чора-тадбирларини амалга ошириш, сифатли реконструкциялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашда, экспортчи корхоналар ва кичик бизнес субъектларини қўллаб-қувватлашда тижорат банкларининг ролини кучайтиришга алоҳида эътибор берилмоқда. Шу мақсадда юртимизда банк соҳасидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш доирасида тижорат банкларининг капиталлашуви даражасини ошириш ва ресурслар базасини мустаҳкамлаш, депозит сиёсатини такомиллаштириш, узоқ муддатли молиявий ресурсларни жалб қилиш, шунингдек, замонавий банк маҳсулотларини татбиқ этишга қаратилган чоралар амалга оширилмоқда.

       Мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришга  кўмаклашишда жамиятдаги ҳар бир шахс масъулдир, бунда энг аввало ҳар бир шахс ва масъул идоралар ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини англаши, қонунни ҳурмат қилиши, қолаверса қонунчиликда бўлаётган ўзгаришлардан мунтазам равишда хабардор бўлиб бориши муҳим аҳамиятга эгадир.

Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг республикамиз иқтисодиётига таъсирини бартараф этиш мақсадида мамлакатимиз Президенти томонидан қатор илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган бўлиб, улар таркибида тижорат банкларининг капиталлашиш даражасини ошириш йўли билан уларнинг ликвидлиги ва тўловга қобиллигини ошириш таклифи ҳам бор. Шунга кўра, тижорат банкларининг устав капиталлари 500 миллиард сўмдан зиёдга кўпайтирилди.

Шу ўринда республика Президенти И.А. Каримовнинг “... мамлакатимиз молия-банк тизими ликвидлигини янада мустаҳкамлаш, унинг барқарорлигини кучайтириш бўйича катта ишлар амалга оширилди. 2010 йилда тижорат банкларининг жами капитали 36 фоизга ортди ва банкларимиз эришган 23 фоиз миқдоридаги капиталнинг етарлилик даражаси дунёда қабул қилинган халқаро стандартлардан 3 баробардан кўпдир. Фақат ўтган йилнинг ўзида депозитлар ҳажми 1,5 баробардан зиёд ошди” 2, деган гапларини келтиришни муҳим деб ҳисоблаймиз.

Юқорида келтирилгандек, банкларнинг капиталлашувини ошириш бўйича олиб борилган ишлар республика банк тизими капиталининг етарлилик даражаси кўрсаткичини умумий қабул қилинган халкаро стандартларга нисбатан 3 баробар юкори бўлишини таъминлади.

Натижада, тижорат банкларининг жами капитали 2009 йилга нисбатан 1,4 баробар ошиб, 2011 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра 4,1 трлн. сўмни ташкил этди.

Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг кредит қўйилмалари ҳажмида узоқ муддатли кредитларнинг ҳам салмоғи юқори эканлиги хорижий банклар ва молия институтларининг кредит линиялари ҳисобидан катта миқдорда инвестициявий лойиҳаларни кредитланганлиги билан изоҳланади. Мустақиллик йилларида йирик миқдордаги хорижий кредитлар жалб қилинди ва ўзлаштирилди.

Тижорат банклари ресурсларини шакллантириш мақсадида олган кредитлари таркибида банклараро кредитларнинг улуши сезиларли миқдорни ташкил этади. Тижорат банклари ресурслари таркибида Маказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкаси асосида берилаётган маблағлар арзон молиявий манба бўлиб, тижорат банклари ушбу ресурсларни мумкин қадар кўпроқ жалб этишга иштиёқманд бўлишади. Чунки тижорат банклари томонидан актив операцияларга жойлаштирилган ушбу маблағларнинг фойдалилик даражаси юқори бўлиш билан бирга, банклар учун нисбатан молиявий барқарор манба ҳисобланади.

Ҳисобот йилида иқтисодиётнинг реал секторига йўналтирилган кредитларнинг умумий ҳажми 35 фоизга кўпайиб, бугунги кунда уларнинг миқдори 11,5 трлн. сўмдан ошиб кетди.

Юртбошимиз томонидан банк тизими фаолиятини янада такомиллаштириш ва ислоҳ қилиш, жумладан халқаро талабларга ва стандартларга ҳар томонлама жавоб берадиган миллий банк тизимини барпо этиш ва унинг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш борасида яқин беш йил ичида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб берилди. Ушбу мақсадларда:

  • тижорат банклари фаолиятини ва умумий молия-банк тизимини баҳолашда етакчи халқаро рейтинг компаниялари, жумладан, “Фитч Рейтингс”, “Мудис” ва бошқа ташкилотлар томонидан қўлланиладиган халқаро меъёрлар, мезонлар ва стандартларни чуқур ўрганиш ва уларни миллий банк тизими фаолиятига татбиқ қила олиш;
  • ички бўш пул маблағларини банк айланмасига жалб этиш орқали банк ресурслар базасини кенгайтириш, халқаро молия институтлари ва хорижий банкларнинг маблағларини жалб қилиш, тижорат банкларининг ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш иштирокини кенгайтириш каби ишлари олиб борилади.  

Хулоса қилиб айтганда, республикамиз молиявий-иқтисодий ва банк тизимларининг барқарор ва ишончлилигини ошириш учун, уларнинг ҳимоя механизмларини кучайтириш, бунинг учун халқаро молиявий инқирознинг мамлакат банк тизимига таъсир даражасини эътиборга олган ҳолда Марказий банкнинг пул-кредит сиёсати дастакларини тартибга солиш, назорат қилиш ва такомиллаштириш мақсадга мувофиқ саналади.

1 Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2013 йил ижтимоий иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2014 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг мухим устувор йўналишларига бағишланган  Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси .//Халқ сўзи, 19 январь 2014 йил.

2 Каримов И. Барча режа ва дастурларимиз Ватанимиз тараққиётини юксалтириш, халқимиз фаровонлигини оширишга хизмат қилади. 2010 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2011 йилга мўлжалланган энг муҳим устувор йўналишларга бағишланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси. //Халқ сўзи, 2011 йил 22.01. 5-б.

 


Информация о работе Реал сектор корхоналарини кредитлашда банкларнинг иштирокини янада кенгайтириш долзарб масалалари